Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: «Биз ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик»

Равшан Ҳайдаров: «Биз ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик»

  24.01.2018 09:24
  0
  444
Равшан Ҳайдаров: «Биз ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё чемпионатининг ярим финал босқичидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Шогирдларим қўлларидан келган барча ишни қилишди. Ушбу ёшдаги терма жамоа тарихида энг яхши натижа қайд этдик. Футболчилар чарчаган бўлсаларда, биз жисмоний ва тактик жиҳатдан кучли эдик".

"Жанубий Корея — кучли терма жамоа. Бу ҳақда ўйиндан олдан футболчиларга айтгандим. Иккита қўшимча бўлимларда ҳаракат қилиш анча оғир бўлди. Шунга қарамай, футболчилар характер ва индивидуал маҳорат намойиш қилишди. Ўйлайманки, биз ғалабага муносиб эдик".

"Ўз шогирдларимга раҳмат айтишни истардим. Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Биз учрашувнинг бошидан охиригача ўйинни назорат қилдик, тўп назорати биз томонда бўлди. Ўз оиламиз ва мухлисларимиз учун ғалаба қозондик".

"Мураббий сифатида шуни айтишим мумкинки, биз рақибга нисбатан яхши ўйнадик. Бир киши кам бўлиб қолганидан кейин Корея терма жамоасига қийин бўлди. Аммо бу нарса баҳснинг боришини кескин ўзгартириб юбормади. Боиси, биз шундоқ ҳам ўйинни назорат қилаётгандик", — деди Равшан Ҳайдаров.

Манба: the-afc.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz