Қайднома

Қидирув

Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси «қалдирғоч»га айланди

Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси «қалдирғоч»га айланди

  24.01.2018 12:35
  0
  661
Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси «қалдирғоч»га айланди

“Бунёдкор” аёллар жамоаси ўз сафини маҳоратли футболчи билан тўлдирди. Ўзбекистонда 2017 йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилган Людмила Карачик эркин футболчи сифатида “Бунёдкор” билан шартнома имзолади. 

1994 йилда таваллуд топган футболчи бунгача Тошкентнинг “Олимпик”, “Пахтакор”, Қаршининг “Севинч” ва Бекободнинг “Металлург” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Людмила сўнгги уч мавсумда тўпурарлар пойгасида биринчи бўлиб келмоқда. 2015 йилда 66 та гол уриб, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ўзига хос рекорд ўрнатган бўлса, 2016 ва 2017 йилги мавсумларда рақиблари дарвозаларини 34 ва 40 тадан ишғол қилди.

“Людмила Карачик “Бунёдкор” аёллар жамоасининг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

“Бунёдкор” ФК оиласига хуш келибсан, Людмила!”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Людмила Карачик ЎФФ томонидан ўтказилган йилнинг энг яихшилари танловида Ўзбекистоннинг энг яхши аёл футболчи сифатида эътироф этилганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz