Қайднома

Қидирув

Очилбой Раматов: Болалар мактабига ажратилган пуллар ўғриланган

Очилбой Раматов: Болалар мактабига ажратилган пуллар ўғриланган

  25.01.2018 12:23
  0
  760
Очилбой Раматов: Болалар мактабига ажратилган пуллар ўғриланган

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов болалар футболини танқид қилди.

Бугунги кунда футболга ихтисослаштирилган футбол мактабларининг моддий техник базаси қониқарсиз ҳолатда. Болалар ва ўсмирлар футболига масъул бўлган ташкилотлар томонидан футболчилар ва мураббийларни рағбатлантириш мутлақо йўқ.

"Баркамол авлод" ва "Умид ниҳоллари" мусобақалри ўтказилгандан кейин стадионлар қаровсиз ҳолатда қолиб кетган. Болалар мактаблари қурилди, аммо бирортаси ишламаяпти. Ажратилган пуллар ўғриланган, хоҳлаганча ўғрилашган.

Иншоотлар қурилиши яхши режалаштирилмаган, мураббийларга эса маош берилмайди. Натижада яхши мураббийлар қолмаган. Рағбатлантирилмаганидан сўнг кимнинг ишлагиси келади? Мен ҳаммасини яхши биламан.

Мураббийлар фақат ота оналар берадиган уч тўрт сўм пулга қараб қолган. Буларнинг барчаси менга аён, "Локомотив" клубини ўзим ташкил этганман", - дейди Раматов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz