Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: Финалда ғалаба қозониш учун боримизни берамиз

Равшан Ҳайдаров: Финалда ғалаба қозониш учун боримизни берамиз

  26.01.2018 20:55
  0
  656
Равшан Ҳайдаров: Финалда ғалаба қозониш учун боримизни берамиз

Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Вьетнамга қарши финалдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди ва терма жамоа ушбу учрашувда ғалаба қозониб барчани хурсанд қилиш учун бор кучи билан ўйнашини айтди.

“Ушбу учрашув биз учун муҳим ва унда ғалаба қозониб барчани хурсанд қилишни истаймиз. Рақибни қандай жамоа эканини биламиз ва уларга қарши яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз”, - деди Ҳайдаров.

“Ҳаво ҳарорати совуқ, аммо, бу қиш учун нормал. Биз машғулотларни майдонда ўтказаяпмиз ва ўйин пайтидаги ҳавога кўникиб олишимиз учун ҳаракат қиламиз”, - деди Ҳайдаров.

“Вьетнам ҳимояда яхши ўйнайди ва қарши ҳужумда фаол. Биз рақибни савиясини биламиз. Учрашувга етиб келиш учун жуда кўп куч сарфладик. Футболчилар унинг аҳамиятини билиб турибди. Улар ғалаба учун ҳақиқий жангга тайёрлар. Албатта, насиб қилса, барчага байрам ва яхши кайфият улашиш ниятида майдонга тушамиз”, - деди Ҳайдаров.

Финалга бағишланган матбуот анжуманида терма жамоа сардори Забиҳилло Ўринбоев ҳам иштирок этди ва ушбу ўйинда ғалаба қозониш учун терма жамоа борини бериб тўп суришини таъкидлади.

“Ушбу ўйиннинг аҳамиятини барчамиз билиб турибмиз. Финалда ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилишга тайёрмиз. Ушбу учрашув финал ва унда бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Биз аввалги учрашувлардаги тажриба ёрдам беришига ва Вьетнамга қарши ўйин биз учун ижобий тугашига ишонамиз”, - деди Ўринбоев.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz