Қайднома

Қидирув

Вьетнам – Ўзбекистон. Финалдан олдинги фактлар ва статистика

Вьетнам – Ўзбекистон. Финалдан олдинги фактлар ва статистика

  27.01.2018 10:21
  0
  790
Вьетнам – Ўзбекистон. Финалдан олдинги фактлар ва статистика

Хитой бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал учрашувига ҳам саноқли соатлар қолмоқда.

ОФК расмий сайти финал олдидан қизиқарли факт ва статистикани тақдим этди.

Бу икки финалчилар ўзларининг натижалари билан кўпчиликни ҳайрон қолдиришди, дейилади ташкилот расмий сайтида. Бироқ қуйидаги факт ва рақамлар уларнинг бу ергача қай тарзда етиб келганларини кўрсатиб беради.

Мохир мерган

Ушбу мусобақа давомида бор-йўғи 10та гол жарима майдончаси ташқарисидан урилди. Шуларнинг учтасига Вьетнам футболчиси Нгуен Қуанг Ҳай муаллиф бўлди ва бу борада исталган тенгдошидан камида икки бош устун бўлди.

Ижодкор

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Достонбек Ҳамдамов энг кўп голли вазият яратган футболчига айланди. 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номига лойиқ кўрилган Достон ушбу турнирдаги бешта ўйинда 11 имкониятга эга бўлди ва бу борада унга фақат Жанубий Корея вакили Ли Кюн Ҳо тенглаша олди.

Дуранг мутахассислари

Гуруҳ босқичининг иккинчи турида Австралия устидан қозонилган ғалабадан сўнг Вьетнам қолган барча ўйинларда дуранг қайд этиб, финалгача етиб келди. Ўзбекистон эса бунинг акси, Жанубий Кореяга қарши кечган ярим финал ўйини қўшимча бўлимларгача борган бўлсада марказий Осиё вакили кореяликларни ўйиннинг ўзида мағлуб этди.

Маэстро ярим ҳимоячилар

Ўзбекистоннинг урган 10та голнинг ярмидан кўпи Ҳамдамов ва ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов ёрдамида юзага келди. Ушбу жуфтлик ортда қолган бешта ўйинда уч бор голли узатма оширишга муваффақ бўлди.

Мухлисларни ҳавотирга солиб

Ушбу мусобақа давомида томошабинлар икки бор пенальтилар сериясига гувоҳ бўлишди, уларнинг иккиси ҳам Вьетнам иштирокидаги ўйинда юзага келди. Вьетнам футбол лотореяси орқали Ироқ ва Қатар каби етакчиларни турнирдан чиқариб юборди. Учинчи бор ташкиллаштирилаётган ОФК U-23 мусобақаси тарихида буларгача фақат бир бор пенальтилар серисига муражаат қилинганди. 2014 йили Иордания Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб қўйганди.

Кўплаб голлар

Ўзбекистон ўз дарвозасидан бор-йўғи иккита тўп олиб чиққан ҳолда энг яхши ҳимоя чизиғи билан финалга етиб келди. Ўзбеклар ўнта гол урган ҳолда ҳозирда энг сермаҳсул терма жамоа бўлиб турибдилар. Шу ўринда, Вьетнам ортда қолган бешта ўйинда еттита гол урди ва ўз дарвозасидан ҳам етти марта тўп олиб чиқди. Бу эса ушбу икки терма жамоа иштирокидаги ўйинларда 26та гол кўрганимизни англатади.

Омадсиз старт

Мусобақа стартида Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга ютқазганида, Вьетнам эса Жанубий Кореяга имкониятни бой берган вақтда, ҳеч ким бу терма жамоаларни финалда кўрамиз деб ўйламаганди. Бироқ, ўрта Осиё ва жануби-шарқий Осиё вакиллари ўзига ҳос ўйин услублари орқали финалга қадар етиб келдилар.

Узатмалар устаси

384та аниқ узатмани амалга оширган Одилжон Ҳамробеков нафақат ўз жамоадошлари балки, барча ўйинчилардан яхши натижа қайд этди. Одил ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда турган қатарлик тенгдоши Тариқ Салмонни (292) деярли юзта фарқ билан ортда қолдирган. Бу борада Вьетнамнинг энг яхши футболчиси Луонг Сюан Труонг (203) ҳисобланади.

Тўпга эгалик қилиш муваффақият калити эмас

Ўзбекистон умумий ҳисобда 1889та аниқ узатмани амалга оширган, Вьетнам эса 1299та. Бу шундан далолатки, жануби-шарқий осиёликлар ўз омадларини кўпроқ қарши ҳужумдан қидирадилар. Буни яна бир кўрсаткич исботлаб турибди: Вьетнамнинг тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи 35,91%ни ташкил этади, бу эса турнирдаги барча жамоалар орасида энг паст натижадир.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz