Қайднома

Қидирув

Туронзамин кубоги ўтказсак... Марказий Осиё, Туркия, Озарбайжон ва Афғонистон!

Туронзамин кубоги ўтказсак... Марказий Осиё, Туркия, Озарбайжон ва Афғонистон!

  28.01.2018 16:15
  0
  1319
Туронзамин кубоги ўтказсак... Марказий Осиё, Туркия, Озарбайжон ва Афғонистон!

Сўнгги пайтларда Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларининг жадал ривож топаётгани, Афғонистоннинг ҳам сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан Марказий Осиё бешлигига интеграция бўлиб бораётгани, қардош Туркия ҳамда Озарбайжон билан муносабатларнинг янги босқичга чиқиб бораётгани, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасига ўз ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Лекин нимагадир, спорт соҳаси мутасаддилар бу ўзгаришлар ҳамда ижобий тенденциялардан узоқ қолишмоқда бироз... Президентлар муттасил ташрифларни амалга оширмоқда, тадбиркорлар қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга бошлашди, ўзаро турист оқимини кучайтириш борасида катта ишлар қилинмоқда, аммо спортда ҳали қўшма бир турнир ўтказилишининг режасини ҳам эшитмадик. Шундан келиб чиқиб, аниқ бир таклифни ўртага ташлашга қарор қилдик: Ўзбекистонда футбол бўйича терма жамоалар ўртасида Туронзамин кубогини ташкил этсак. Марказий Осиёнинг беш давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон билан бирга Туркия, Озарбайжон ва Афғонистонни қўшсак, 8 жамоа иштирокида ажойиб мусобақа формати пайдо бўлади: икки гуруҳда 4 тадан жамоа шаклида. Турнирнинг биринчи гуруҳи баҳсларини Тошкентда, (“Бунёдкор” ва “Локомотив” ўйингоҳлари) иккинчи гуруҳи ўйинларини Самарқанд ва Бухорода ўтказса мақсадга мувофиқ бўлади. Аэропортлар, меҳмонхоналар ҳамда ўйингоҳлар талабга керагидан ортиқ жавоб беради. Туронзамин кубоги баҳсларини 2018 йил май ойининг охирлари – июнь ойининг бошларида ўтказиш тўғри бўларди. Биринчидан, Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан ушбу 8 мамлакат терма жамоалари мухлислари ўз футболчилари иштирокидаги жиддий мусобақага гувоҳ бўлишарди. Иккинчидан, айнан жаҳон чемпионати сабабли Европа лигаларининг май ўрталарига қолмай якунланишини эътиборга оладиган бўлсак, Туркия терма жамоасининг энг кучли таркибда иштироки таъминланади. Бундай турнир ҳам бевосита, ҳам билвосита равишда юртимиз учун фойдали бўлади. Футболчиларимиз учун ўз мухлислари олдида ажойиб ўйинлар намойиш этишга ва маҳоратларини янада оширишга яхши имконият, мамлакат туризмининг ривожига ҳисса, жаҳон чемпионати туфайли дунё кун тартибида бўладиган футбол оламида яхши реклама.... Таклифимизнинг моҳияти тўғри қабул қилинса, майда-чуйда деталларни аниқлаштириш, янада мақбулроқ кўринишга келтириш мутасаддиларга ҳавола.

Дилмурод Жумабоев



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz