Қайднома

Қидирув

Кун саволи: Чемпионларга қандай машиналар совға этилади?

Кун саволи: Чемпионларга қандай машиналар совға этилади?

  28.01.2018 20:46
  0
  898
Кун саволи: Чемпионларга қандай машиналар совға этилади?

Кеча футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати мусобақаси финалида Вьетнам термасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шоҳсупага кўтарилишганди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари бугун, 28 январь куни Тошкент вақти билан соат 23:50 да Урумчи орқали Тошкентга учиб келишлари ҳақида хабар бергандик.

Яқин манбаларнинг хабар беришича, Осиё чемпионатида муваффиқият қозонган футболчиларнинг ҳар бирига “Chevrolet Malibu” автомобиллари совға этилади.

Чемпионлар бугун, соат 23:50да “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинади.

Шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан футболчилар “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тақдирланишади.

Маълум бўлишича, соат 00.00 да улар чиққан автобус Аэропорт терминал-3 (маҳаллий) Бобур, Нукус, Афросиёб, Шароф Рашидов, Навоий кўчаси ҳамда Амир Темур айланмаси ва Ўзбекистон меҳмонхонаси бўйлаб ҳаракатланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz