Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Осиё чемпионатига жўнаб кетаётган футзалчилар билан учрашди

Умид Аҳмаджонов Осиё чемпионатига жўнаб кетаётган футзалчилар билан учрашди

  29.01.2018 16:45
  0
  536
Умид Аҳмаджонов Осиё чемпионатига жўнаб кетаётган футзалчилар билан учрашди

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпейида ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этади. 

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида мусобақада қатнашадиган футзалчиларимизни кузатиш маросими ўтказилди. 

Тадбирда Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, мамлакат футзал терма жамоаси, куни кеча Осиё чемпионатида ғолиб бўлган бир қатор ёш футболчиларимиз, ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

-"Мана, куни кеча Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Хитойда якунланган мусобақада чемпионликни қўлга киритиб, ўзбек халқига бир олам қувонч бағишлади. Улар мухлисларнинг ишончини қайтариб бердилар", - деб сўз бошлади Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов. 

-"Уларнинг йўлини Сиз футзалчиларимизга ҳам тилаб қоламиз. Нима ёрдам керак бўлса очиқчасига айтинглар. Барча шароитни яратиб беришга тайёрмиз. Чемпион бўлиб қайтинглар. Сизларни ҳам ҳудди ёш футболчиларимиз сингари мукофотлар кутиб турибди. Ёшларимизнинг ғалабасини халқ байрам қилмоқда. Нима ёрдам керак бўлса бунга тайёрмиз. Ортингизда 33 миллионлик ўзбек халқи, мамлакат Президенти ва биз турганимизни эсдан чиқарманглар", - деди Умид Аҳмаджонов. 

Шундан сўнг футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов сўзга чиқиб, мусобақага тайёргарлик юқори савияда ташкил этилганини, жамоа турнирга тайёр эканлигини, фақат ва фақат юқори натижалар учун курашишини маълум қилди. Ўз навбатида Умид Аҳмаджонов футзалчиларимиз олдига ҳудди ёшларимиз каби чемпионлик вазифасини қўйди.

Ўз ўрнида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам сўз олиб, футзалчиларимизга омад тилади. Яратилган шароитлар, тантанали кутиб олиш маросими ва мукофотлар учун алоҳида миннатдорлик билдириб ўтди.

Тадбир якунида Равшан Ҳайдаров Умид Аҳмаджоновга рамзий маънода Осиё чемпионатининг олтин медалини совға қилди. Олимпия терма жамоамизнинг етакчи футболчилари Рустамжон Ашурматов ва Жавоҳир Сиддиқовлар жамоадошлари номидан яратиб берилган шароитлар учун миннатдорчилик рамзи сифатида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга эсдалик совғасини бериб қўйишни илтимос қилиб, Умид Аҳмаджоновга топширишди.

Эслатиб ўтамиз, футзалчиларимиз қитъа чемпионатида Япония, Тожикистон ва Жанубий Корея терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олганлар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси турнирдаги илк ўйинни 1 февраль куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши бошласа, 3 февраль куни Тожикистонга қарши паркетга чиқади. Гуруҳдаги сўнгги ўйин эса 5 февраль куни Японияга қарши бўлиб ўтади.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz