Қайднома

Қидирув

«The Straits Times»: Ўзбекистоннинг голидан кейин бутун Ханой шаҳри жим-жит бўлиб қолди

«The Straits Times»: Ўзбекистоннинг голидан кейин бутун Ханой шаҳри жим-жит бўлиб қолди

  30.01.2018 13:00
  1
  567
«The Straits Times»: Ўзбекистоннинг голидан кейин бутун Ханой шаҳри жим-жит бўлиб қолди

Сингапурнинг энг оммабоп нашрлардан бири бўлган, 352 минг нусхада чоп этиладиган “The Straits Times” газетаси Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги ғалабаси ҳақида  мақола эълон қилди.

Мақолада шундай дейилади: “Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги U-23 Осиё чемпионати финалини Вьетнамнинг 90 миллионлик аҳолиси бир тану бир жон бўлиб биргаликда биргаликда томоша қилишди. Ханой шаҳри кўчалари гўёки қизил денгизга ўхшар эди.

Вьетнам бутун ўйин давомида кучли рақибга қарши муносиб ҳаракат қилди. Айниқса, экстра-таймлар якунига етиб, пенальтилар серияси яқинлашгани сари вьетнамлик мухлисларда умид учқунлари пайдо бўлаётганди.

 Учрашувни биргаликда томоша қилаётган мухлислар ўртасида ажойиб кайфият, ажойиб муҳит ҳукмрон эди. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги дақиқада гол урганидан кейин бутун Ханой шаҳри жим-жит бўлиб қолди. Гўёки ҳамма нарса тўхтаб қолгандек эди... ” – дейилади мақолада.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


xa nokaut xolatiga tushib qoldi ular
30.01.2018 15:18

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz