Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Осиё чемпионлар лигасида ўзбек клубларига омад тилади

Умид Аҳмаджонов Осиё чемпионлар лигасида ўзбек клубларига омад тилади

  30.01.2018 13:21
  0
  510
Умид Аҳмаджонов Осиё чемпионлар лигасида ўзбек клубларига омад тилади

Бугун Ўзбекистон жамоалари Осиё чемпионлар лигасида жорий мавсумдаги илк ўйинларини ўтказадилар. Қаршининг "Насаф" ва Тошкентнинг "Пахтакор" жамоалари мусобақани саралаш босқичидан бошлайдилар.

Тошкент вақти билан соат 16:00да Қаршидаги "Марказий" стадионда "Насаф" Иорданиянинг "Ал Файсалий" жамоасини синовдан ўтказади.

Cоат 22:00да эса Доҳада "Пахтакор" маҳаллий "Ал Гарафа" жамоасига қарши майдонга тушади. 

Маълумот учун, ушбу плей-офф баҳслари битта ўйиндан иборат бўлади. Жамоаларимиз бугунги баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қила олсалар, Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич баҳсларига йўлланма оладилар. 

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур баҳсларда ҳар иккала жамоамизга ҳам омад тилади.  

"Халқимиз хали ҳамон ёш футболчиларимизнинг ғалабасини байрам қилмоқда. Куни кеча футзалчиларимизни яхши ниятлар билан Хитой Тайпейида ўтказиладиган Осиё чемпионатига кузатдик. Улардан умидимиз катта. Насиб қилса, яхши натижалар билан Ўзбекистонга қайтадилар. 

Ўз ўрнида бугун Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган икки клубимиз - "Насаф" ва "Пахтакор" жамоаларига омад тилаймиз. Улар бугун ўтказиладиган ўйинларда ғалаба қозониб, "Локомотив" қаторида чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этишини тилаб қоламан. Ўзбек халқи сизларга ишонади. Олға, йигитлар", - деди Умид Аҳмаджонов.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz