Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Доҳада Қатар МОҚ вице-президенти билан учрашди

Умид Аҳмаджонов Доҳада Қатар МОҚ вице-президенти билан учрашди

  31.01.2018 08:10
  0
  494
Умид Аҳмаджонов Доҳада Қатар МОҚ вице-президенти билан учрашди

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президенти ва мамлакат футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё чемпионлар лигаси плей-офф баҳсидан ўрин олган “Ал-Гарафа”га қарши учрашувда Ўзбекистон вакили бўлган “Пахтакор” жамоасини қўллаб-қувватлаш учун ЎФА Ижроқўми аъзоси, "Пахтакор" ФК президенти Бобур Шодиев билан бирга Қатар пойтахти Доҳага йўл олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Умид Аҳмаджонов Доҳада Бобур Шодиев билан биргаликда Қатар Миллий Олимпия Қўмитаси вице-президенти Доктор Таний Ал-Куварий  ҳамда  “Ал-Гарафа” клуби президенти Ҳамад бин Тамийр билан учрашди.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов Қатар МОҚ вице-президенти Доктор Таний Ал-Куварий  билан Олимпия спорт турларини ривожлантириш, бу борада тажриба алмашиш масалалари бўйича суҳбатлашди.

Қатар давлати ҳам мамлакатда Олимпия спорт турларини ривожлантириш ва бўлғуси Олимпиадада катта натижаларга эришишни мақсад қилиб қўйган. Учрашувда Ўзбекистон МОҚ бу борада Қатар билан ҳамкорлик қилиши бўйича келишувга эришилди.

 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz