Англия премьер лигаси 25-тури доирасидаги “Манчестер Сити” ҳамда “Вест Бромвич” учрашуви ўз поёнига етди.
Кутилганидек мезбонлар устунлигида ўтган баҳс 3:0 ҳисобида ўз поёнига етди. Биринчи бўлимнинг 19-дақиқасида Кевин де Брюненинг узатмасидан сўнг Фернандиньо ҳисобни очди.
68-дақиқага келиб Кевиннинг ўзи орадаги фарқни иккитага етказди. Ўйин нуқтаси эса 89-дақиқада Серхио Агуэро томонидан қўйилди.
Шунингдек, “Тоттенхэм” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги марказий учрашув ҳам якунига етди. Мазкур баҳсда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, 11-сонияда Кристиан Эриксен “Манчестер Юнайтед” дарвозасига АПЛдаги энг тезкор голни уриб, ҳисобни очди. Сўнгра, Жесси Лингард қарши ҳужумда юзага келган қулай вазиятни голга айлантира олмади. Тезкор гол ўтказиб юборгандан сўнг ўзига кела олмаган “қизил иблислар” 28-дақиқага келиб, яна гол ўтказиб юборди. “Тоттенхэм”нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини қайтариш ўрнига Фил Жонси ўз дарвозасига жуда ҳам чиройли автогол йўллади. Санчес дебютини ўтказган ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб бошқа очилмади. Танаффусда “Тоттенхэм”нинг янги аъзоси Лукас Моура мухлисларга таништирилди.
Иккинчи бўлим кутилганидек, кескин курашлар остида бошланди. Лукакунинг чап оёғда берган зарбасини Уго Льорис қийинчилик билан бартараф этди. Ўйиннинг 60-дақиқаларига қадар “Манчестер Юнайтед” яхши футбол намойиш этди. Моуриньо 63-дақиқада Погба ва Лингардни захирага олди ва уларнинг ўрнига Феллайни ва Мата туширилди. Орадан икки дақиқа ўтиб, яна ўша Эриксеннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. “Шпорлар” тўпурари Харри Кейннинг Де Хеа томон йўналтирган зарбаларининг деярли барчаси унчалик хавф туғдирмади. Бундан ташқари, Сон Хён Мин қулай вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Бу вазиятда Де Хеа маҳоратини кўрсатди. Энг асосийси захирадан майдонга туширилган Феллайни қисқа дақиқаларда кичик жароҳат сабаб, ўрнини Андер Эррерага бўшатиб берди. Шундан сўнг ўйин ҳар икки жамоанинг голга тортадиган вазиятлари билан бой бўлди. Жумладан, Кейн яна Де Хеа дарвозасига нотўғри зарба берган бўлса, “МЮ” ҳимоячилари негадир жуда ҳам бўш ўйин кўрсатишда давом этишди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида жамоалар чарчаб қолишди ва якуний ҳисоб бошқа ўзгармади.
АПЛ. 25-ТУР
ТОТТЕНХЭМ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 2:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 1 Эриксен, 2:0 – 28, автогол Жонс.
Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Эриксен, Дембеле (Ваньяма, 90), Дайер, Алли (Сиссоко, 88), Сон Хён Мин (Ламела, 80), Кейн.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Жонс, Смоллинг, Валенсия, Матич, Янг, Лингард (Феллайни, 63; Эррера, 70), Погба (Мата, 63), Санчес, Марсьяль, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Дембеле (13), Жонс (38), Янг (73), Алли (85).
--------------------------------------------------
Манчестер Сити – Вест Бромвич 3:0 (1:0)
31 январь, «Этихад Стэдиум»
Голлар: 1:0 – 19 Фернандиньо, 2:0 – 68 де Брюйне, 3:0 – 89 Агуэро.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Зинченко, де Брюйне (Браим Диас, 78), Сильва (Гюндоган, 39), Бернарду Силва, Фернандиньо, Стерлинг, Агуэро.
Вест Бромвич – Фостер, Маколи, Доусон, Хегази, Ньом, Макклейн, Филд (Филлипс, 55), Якоб, Крыховяк (Бэрри, 33), Родригес, Рондон (Старридж, 78).
Огоҳлантиришлар: Сильва (32), Макклейн (69), Рондон (75), Филлипс (85).
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20