Қайднома

Қидирув

Бартон – Гвардиолага: «Нолийвермасдан футболингни ўйнасангчи»

Бартон – Гвардиолага: «Нолийвермасдан футболингни ўйнасангчи»

  01.02.2018 18:16
  0
  526
Бартон – Гвардиолага: «Нолийвермасдан футболингни ўйнасангчи»

Англиялик футболчи Жои Бартон “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг “ҳакамлар футболчиларни ўйин қоидасини бузганда жиддийроқ жазолашлари керак” деган фикрига қарши жавоб қайтарди.

“Бу сўзлари билан Гвардиола нимага эришмоқчи? Испания ва Италия мусобақаларидаги зерикарли муҳитними? Англиядаги футбол бошқа мусобақалардагига кўра тезроқ. Шунинг учун баъзида жиддий тўқнашувлар юзага келади. Бу Англия футболи учун оддий ҳолат.

Бизни чемпионатда жисмоний ҳолат бошқа қитъаларга кўра юқорироқ саналади. Агар АПЛда ғалаба қозонишни истасанг бу қонун қоидаларга кўнишинг керак. Бу имтихондан муносиб тарзда ўта олиш ҳам бир маҳорат.

Нолийвермасдан футболинги ўйнасангчи. Англияда футбол жуда тез суратларда ривожланяпти. Ҳозир ҳакамлар аввалгидан кўра кўпроқ футболчилар фойдасига ишлашяпти.  

“А” серия ёки Лига 1 ўйинларига бир наъзар солинг. Ухлаб қоласиз. Ҳакамлар ўйин темпини ўлдиришади. АПЛ дунёдаги бошқа мусобақалардан шу жиҳати билан ажралиб туради”, дейди Бартон.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz