Қайднома

Қидирув

ЎФА таркибида ўзгариш кузатилди

ЎФА таркибида ўзгариш кузатилди

  01.02.2018 19:01
  1
  678
ЎФА таркибида ўзгариш кузатилди

2018 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида ЎФА Президенти А.Ж.Раматов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда 2018 йил 25 январь санасида бўлиб ўтган навбатдан ташқари Конференцияда баён қилинган масалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Конференцияда ЎФА вице-президенти лавозимига тайинланган Шерзод Тошматов спортнинг бошқа соҳасида ўта бандлиги, унга ишонилган янги жойда ишлаши учун вақт етишмаслиги туфайли ўз аризасига биноан ЎФА вице-президенти лавозимидан кетди.

Унинг ўрнига ЎФА вице-президенти лавозимига «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти бошқаруви раиси маслаҳатчиси Сагдуллаев Фазлитдин Фатхуллаевич тайинланди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


xa nima busayam yaxshilikka bolsinuuuuu lekin juda tez almashib ketyatikuu bu UFAdagilarrr
01.02.2018 22:29

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz