Қайднома

Қидирув

ГОЛЕАДОРЛАРГА ЭҲТИЁЖ БОР...

ГОЛЕАДОРЛАРГА ЭҲТИЁЖ БОР...

  01.02.2018 21:24
  0
  1115
ГОЛЕАДОРЛАРГА ЭҲТИЁЖ БОР...

Сир эмас, ўзбек футболи азалдан моҳир тўпурар-ҳужумчилари билан алоҳида мақтаниб келган - Биродар Абдураимов, Геннадий Красницкий, Игорь Шквирин, Максим Шацких. Афсуски, охирги йилларда бизда айни голга ташна футболчиларни тарбиялаш ишлари анча оқсади. Шахсан мен миллий жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралашидаги омадсиз уринишини ҳам шу ҳолат билан боғлайман. Ахир охирги саралаш раунди доирасидаги 10та ўйинда атиги 6та гол урилгани барчасини кўрсатиб турибди. Термамиз ҳал қилувчи раунднинг 1та ўйинидагина 2та гол урганидан кейин нима дейиш мумкин? Тан олайлик, ҳозирги футболимизда ҳаттоки, Анвар Солиев ёки Шуҳрат Мирхолдиршоев даражасидаги голеадор ҳам йўқ. Ҳа, Марат Бикмаев аввалги мавсум яхши статистика қайд этди, аммо у янги авлод вакили эмас. Демоқчиманки, энди моҳир тўпурарларни тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш керак, чоғи. Мисол учун, академиялар ва футбол мактабларига тажрибали мураббийлар қатори ўтмишда ном қозонган ҳужумчиларни таклиф этиш билан келажак учун замин яратиш мумкин, менимча.

Давронжон ТОЖИДДИНОВ, Норин тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz