Қайднома

Қидирув

Баҳодир Аҳмедов: Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлаб олганимиздан мамнунман

Баҳодир Аҳмедов: Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлаб олганимиздан мамнунман

  01.02.2018 19:32
  0
  332
Баҳодир Аҳмедов: Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлаб олганимиздан мамнунман

Футзал бўйича Осиё чемпионати “B” гуруҳи 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди ва 13:2 ҳисобидаги йирик ғалабани нишонлади. Учрашувдан кейин миллий терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлаб олганимиздан мамнунман. Биринчи учрашув доим қийинчилик туғдиради. Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кўнглим тўқ, аммо барибир хатолар кузатилди. Хатолар устида ишлаб, уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Бугун ҳар бир футболчи яхши ўйнади ва унинг самараси ҳисобда акс этди. Тан олиш керак, Жанубий Корея термаси биз ўйлаганчалик кучли бўлиб чиқмади, йигитлар уларга етарлича қаршилик кўрсата олди.

Энди эътиборни навбатдаги ўйинларга қатарамиз. Эртадан яна машғулотлар ўтказиб, Тожикистон билан беллашувга тайёргарлик кўрамиз. Тожикистон – кучли жамоа. Улар бежизга Осиё чемпионати финал босқичига йўл олмаган. Йигитлар бу ўйинни ҳам ғалаба билан якунлашига ишонаман”, – деди Баҳодир Аҳмедов ЎФФ матбуот хизматига. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz