Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» футболчиси АГМКнинг Анталиядаги йиғинида иштирок этади

«Бунёдкор» футболчиси АГМКнинг Анталиядаги йиғинида иштирок этади

  02.02.2018 14:06
  0
  479
«Бунёдкор» футболчиси АГМКнинг Анталиядаги йиғинида иштирок этади

Тўрт кунлик кичик таътилдан сўнг, жамоамиз аъзолари бугун навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетади.

Жамоа кеча пойтахтимиздаги "Туркистон" меҳмонхонасида тўпланишди. Кеча ёшлар жамоаси футболчилари ва мураббийлари тиббий кўрикдан ўтишди. Бугун асосий таркиб вакиллари куннинг биринчи ярмида Олмалиқда тиббий кўрикдан ўтишади. Кечки пайт эса Тошкент-Истанбул-Анталия йўналишида Туркияга учиб кетилади.

Бу галги йиғинда иштирок этадиган футболчилар рўйхатида бир қатор ўзгаришлар мавжуд. Хуршид Ходжаев жароҳатдан фориғ бўлган, аммо тўлиқ куч билан машғулотларда қатнашиши учун бироз вақт кераклиги боис бу йиғинда қатнашмайди. Шунингдек, Акбар Тўраев ва Муҳаммад Исаев яқинлашиб келаётган мавсумни бошқа жамоада ўтказиши мумкин. Ёшлар жамоасидан машғулотларга олиб кетилган Камронбек Абдулҳамидов, Шаҳзодбек Алакулов ва Шахбоз Умаровлар Олмалиқда Аъзам Шерғозиев қўл остида машғулотларда иштирок этишади.

Туркияга йўл олаётган жамоа таркиби қуйидагича: Роман Абдулов, Низомиддин Зиёвутдинов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Владислав Касминин, Жавлон Гусейнов, Сайдулло Раҳматов, Хуршид Мухторов, Қаҳрамон Баҳодиров, Миржалол Мирюсупов, Лутфулла Тўраев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Дилшод Жўраев, Санжар Рихсибоев, Отабек Зокиров, Музаффаржон Музаффаров, Иброҳим Нўмонов, Камолиддин Мурзоев, Абдумалик Абдуллаев, Зафар Полвонов, Шоҳназар Норбеков.

Анталияда жамоа сафига Павел Матяш, Владимир Бубанья, Йован Жокич ва Вадим Чемиртанлар келиб қўшилади.

Кўриб турганингиздек, бу гал машғулотларда ёшлар жамоаси аъзоси Миржалол Мирюсупов, ўтган мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказган Қаҳрамон Баҳодиров ва "Бунёдкор" ҳужумчиси Вадим Чемиртанлар ҳам иштирок этишади.

АГМКнинг бу галги хориж йиғини 2 февралдан 18 февралга қадар давом этади. Йиғин давомида 4та ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.


Манба: www.fc-olmaliq.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz