Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» легионер футболчилар билан шартнома имзолади

«Навбаҳор» легионер футболчилар билан шартнома имзолади

  02.02.2018 14:43
  0
  567
«Навбаҳор» легионер футболчилар билан шартнома имзолади

Мавсумлар оралиғида “Навбаҳор” таркибига қўшилган футболчилар билан шартномалар имзоланмоқда. Аввал хабар берганимиздек, “Навбаҳор” сафига легионер дарвозабон Илья Гаврилов келиб қўшилганди.

Олдинги ўйинларда посбони синовдан ўтказган мураббийлар дарвозабоннинг хатти-ҳаракатларидан тўла қониқиш ҳосил қилишди ва шартнома имзолашди. 1988 йилнинг 26 сентябрь санасида туғилган  посбон янги мавсумни “Навбаҳор” таркибида ўтказади.

Шунингдек, куни-кеча “лочинлар” сафига қўшилган сербиялик ҳимоячи Томислав Пажович билан ҳам шартнома имзоланди. Ўтган мавсумни Сербиянинг “Земун” клубида ўтказган ҳимоячи ҳам “Навбаҳор” аъзосига айланди.

Фаолиятини 2008 йили “Чукарички” жамоасида бошлаган ҳимоячи 193 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта голга муаллифлик қилган. Ўтган мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган яна бир сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич билан ҳам янги шартнома имзоланди.

Бугун Навоийнинг “Қизилқум” клуби билан навбатдаги назорат ўйини ўтказилди. “Кончилар”га қарши ўтган учрашувда “Навбаҳор” Зоҳир Пиримов ва Азамат Алланиёзовнинг голлари вазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлим ўрталарида Пиримов ҳисобни очган бўлса орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Пиримов ишлаган пенальтини Азамат Алланиёзов аниқ амалга оширди. Танаффусга яқин эса “Қизилқум” ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди.

Иккинчи бўлимда эса дарвозаларга гол киритилмади. Навоийликлар билан ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида “Навбаҳор” дарвозасидан Акбар Тўраевни жой олганлигини қўшимча қилиш жоиз.

“Навбаҳор” учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Илья Гаврилов, Авазбек Маматҳўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Дарко Станоевич, Томислав Пажович, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Остон Ўрунов, Зоҳир Пиримов, Азамат Алланиёзов. Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Аъзам Алиев, Аюбхон Нўъмонов, Илҳом Бойдедаев, Шоҳзамон Ҳайруллаев, Яннис Линда.

“Навбаҳор” ФК матбуот хизмати.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz