Қайднома

Қидирув

Илтимос, "Машъал"ни қайтаринглар Суперлига га!!!

Илтимос, "Машъал"ни қайтаринглар Суперлига га!!!

  02.02.2018 19:05
  0
  1463
Илтимос,

2018 йилги мавсумда Суперлигада иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди. Тўғрисини айтсам, ПФЛ расмий сайти берган хабарни ўқиб оғзим ёпилмай қолди.

Сабаби, ЎФФ "Нефтчи" ва "Сўғдиёна"ни "қутқариш учун "Машъал"ни қурбон қилди. Мамлакатнинг энг рақобатбардош жамоаларидан бири ҳисобланган жамоа янги мавсумда Про Лигани қозонида қайнайди. Хўш, "Машъал" нега иштирок этмайди? Сабаб сифатида жамоанинг футзал жамоаси, базаси ва стадиони талабга жавоб бермаслиги кўрсатилди. Бу ерда спорт принциплари кўринмаяпти. ЎФФ раҳбарининг режаларига тезкари бўлган амаллар бажарилмоқда, назаримда. Сабаби Суперлига савиясини оширамиз деган баландпарвоз гаплар "газчилар"нинг четлатилишидан сўнг чўпчакка ўхшаб кўрина бошлади.

 

Умуман таркиби йўқ "Нефтчи"ни мавсум бошланишига 1 ой қолганида элитага олиб чиқиб, ўз олдига совриндор бўлишни мақсад қилиб қўйиб, таркибини сезиларли даражада кучайтирган "Машъал"нинг кўксидан итариб юборилиши қайси мантиққа тўғри келади? "Нефтчи" бу йил "Пахтакор" ёки "Насаф"га рақобат туғдира оладими? Водийлик мухлисларга хурмат сақлаган холда айтаман: вазиятга реал қарайлик, бир мавсум яна ҳавасга ўтиб кетади.

 

Сиз Суперлигани нимани эвазига кучайтирмоқчисиз? Чиройли стадион, футзал ва аёллар жамоалари элитанинг савиясини кўтариб бўлмайди. Ички чемпионатдаги рақобатни кучайтирмасдан Ўзбекистонни мундиалга олиб чиқа олмаймиз. Клубларни савияси муҳим, рақобат муҳим, ўтган йилги мавсумдаги натижадан илҳомланиб бюджетини 40 млрддан оширган "Машъал" шунчаки тушуриб юборилди. Кўриб турган эдингиз, клубга тегишли стадионда ўтган мавсумда ёнғин келиб чиққан ва шундан сўнг стадион босқичма босқич таъмирлаб келинаётган эди, асосийси майдон майсаси хатто "Бунёдкор" стадиони чимидан яхши! Буни инкор этиб бўлмайди! Клубда Ўзбекистондаги энг кучли академия бор эди, клуб базаси ҳам қониқарсиз ахволга келиб қолмаган. Хуллас, мана шу бор жиҳатларни инобатга олганда, бу жамоа имкон беришга арзийди.

Бизнинг "Нефтчи" ва "Сўғдиёна" қолишига қаршилигимиз йўқ, бундан хурсанд бўлдик, аммо "Машъал"нинг қудратини ва "Цементчи"нинг меҳнатларини қадрлаб Суперлигада бу мавсумда 14 та жамоа иштирок этишига қўйиб бериш адолатли қарор бўлар эди. Акс холда Суперлигада яна ўша эски қўшиқ янграйди, фақат мусиқаси бошқача бўлади...

Сувонқул КАМОЛОВ, Муборак шаҳри



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz