Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор": Ойбек Қиличевга рухсат берилди

"Навбаҳор": Ойбек Қиличевга рухсат берилди

  02.02.2018 22:43
  0
  583

Хабарингиз бор, ўтган йилги Олий лиганинг 25-турида «Қўқон-1912»-«Навбаҳор» (2:0) учрашувининг биринчи бўлимида Ойбек Қиличев «қизил» олиб, федерация қарорига кўра бир йилга катта футболдан четлатилганди...Аввал сайтимиз орқали Қиличевнинг авф этилиши ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Куни кеча олган маълумотимизга қараганда, Ойбек Қиличев янги мавсумда «Навбаҳор» сафида ўйнашда давом этадиган бўлди. Клуб ва футболчининг мурожаатлари ижобий якун топди.

Мавсумлар оралиғида жамоамиз таркибига қўшилган футболчилар билан шартномалар имзоланмоқда. Аввал хабар берганимиздек, “Навбаҳор” сафига легионер дарвозабон Илья Гаврилов келиб қўшилганди. Олдинги ўйинларда посбони синовдан ўтказган мураббийларимиз дарвозабоннинг хатти-ҳаракатларидан тўла қониқиш ҳосил қилишди ва шартнома имзолашди. 1988 йилнинг 26 сентябрь санасида туғилган посбон янги мавсумни “Навбаҳор” таркибида ўтказади. 


Шунингдек, куни-кеча жамоамиз сафига қўшилган сербиялик ҳимоячи Томислав Пайович билан ҳам шартнома имзоланди. Ўтган мавсумни Сербиянинг “Земун” клубида ўтказган ҳимоячи ҳам “Навбаҳор” аъзосига айланди. Фаолиятини 2008 йили “Чукарички” жамоасида бошлаган ҳимоячи 193 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта голга муаллифлик қилган. 

Ўтган мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган яна бир сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич билан ҳам янги шартнома имзоланди. 
Навоийликлар билан ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида “Навбаҳор” дарвозасидан Акбар Тўраевни жой олганлигини қўшимча қилиш жоиз. Тўраев ўтган мавсумни "Олмалиқ" жамоасида ўтказган.

«Нефтчи»дан келган Абдумавлон Абдужалиловга жавоб берилди.


Манба: lochinlar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz