Қайднома

Қидирув

Мавсум тараддуди: "Локо", "Бунёдкор", "Суғдиёна"...

Мавсум тараддуди: "Локо", "Бунёдкор", "Суғдиёна"...

  03.02.2018 02:45
  0
  184
Мавсум тараддуди:

Ўзбекистон чемпиони - «Локомотив» янги мавсум тайёргарлигини айни дамда Туркиянинг Белек шаҳрида давом эттирмоқда.«Темирйўлчилар» иккинчи хориж йиғини доирасида Болгариянинг «Черно море» клубига қарши баҳс юритишди. Ўзаро курашларга бой тарзда кечган беллашувда ҳисоб очилмади. Ўйин 0:0 ҳисобида якунига етди.

Учрашувда тошкентликлар қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди:

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Шерзод Каримов, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Мирзаев, Олег Зотеев, Салим Мустафоев.

 

«ҚўҚон-1912»

Фарғона шаҳрида мавсумга тайёргарликни олиб бораётган «Қўқон-1912» таркибига Ғиёс Комилов қўшилди. Ўтган мавсумда Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасида ишончли ўйин кўрсатган ҳимоячи, бош мураббий Нўъмон Ҳасановнинг назарига тушди. Айни пайтда Комилов жароҳатдан сўнг якка тартибда машғулотларда иштирок этмоқда.

 

«ҚизилҚум»

Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётан «Қизилқум» 29 январдан ўқув-машғулот йиғинини Тошкентда давом эттирмоқда. Тайёргарликнинг биринчи босқичини Навоийда ўтказган футболчилар қисқа таътилдан кейин пойтахтда тўпланишади.

Тошкентдаги йиғин давомида жамоа асосий эътиборни назорат учрашувларига қаратади. Икки ҳафталик йиғин мобайнида «Қизилқум» саккизта назорат учрашувида майдонга тушишни режалаштирган.

 

«Нефтчи»

Фарғонада давом этаётган «Ҳоким кубоги-2018» турнири ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Турнирнинг 2-тур доирасида мусобақа мезбонлари «Нефтчи» «Машъал»га қарши баҳс олиб борди. Қиргулида кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувдаги асосий воқеалар иккинчи бўлимда кузатилди. Даставвал «Нефтчи» ҳужумчиси Абдулазиз Юсупов «Машъал» дарвозасига аниқ йўл топган бўлса, кейинроқ Ҳумоюн Муртазоев мазкур голга жавоб қайтарди. Бўлим охирига қадар жамоалар ғолиблик учун кураш олиб бораётганини яна бир бор исбот этган ҳолда ҳужумга зўр беришди. Бироқ ўйинда бошқа тўп киритилмади.

«Нефтчи»-«Машъал»-1:1

«Нефтчи»: 35.Фарруҳ Турдалиев, 88.Аббос Махсталиев, 87.Авазбек Ўлмасалиев, 35.Даврон Маматов, 33.Илҳом Юнусов, 20.Алишер Саматов, 17.Суннат  Эрматов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 10.Абдулазиз Юсупов, 9.Темур Усмонов, 3.Шукурали Пўлатов.

«Машъал»: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Искандар Шайқулов, 3.Сардор Раҳмонов, 8. Мирзакамол Камолов, 10.Хумоюн Муртазоев, 16. Марадона Сафаров, 22. Бобур Қосимов, 23.Акрам Баҳриддинов, 31. Дмитрий Башлай, 77.Жамолиддин Убайдуллаев, 96. Ахрор Иноятов.

 

«СўҒдиёна»

«Сўғдиёна» мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда. Жамоа Александр Мочинов бошчилигида икки маҳал машғулотларни олиб бормоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Жамоа ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришни давом эттиряпти. «Нефтчи» даги ўйинлари билан яхши таниш бўлган Мансур Саидов ва Шерзод Хакимов ҳозирда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Шунингдек, ўз вақтида  Испаниянинг «Депортиво», Озарбайжон, Россия клубларида фаолият олиб борган, Россия ёшлар терма жамоасида тўп сурган Аркадий Галперен «Сўғдиёна» машғулотларида иштирок этмоқда. У ўтказилган икки ўртоқлик учрашувида ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Галпереннинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул бўлса, у янги мавсумни жиззахликлар сафида бошлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, йиғин давомида навбатдаги ўртоқлик учрашуви бугун «Бухоро»га қарши ўтказилади. 3 февралда эса «Сўғдиёна» «Бунёдкор» билан ўйнайди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz