Қайднома

Қидирув

Халқаро хотира турнир ва Милитунович ҳақида

Халқаро хотира турнир ва Милитунович ҳақида

  03.02.2018 04:44
  0
  193

Хабарингиз бор, 1979 йил 11 август куни Тошкентнинг «Пахтакор» клуби авиаҳалокатга учраб, ўзбек халқи ўзининг жонажон футболчиларидан айрилган. Афсуски, бу футбол тарихидаги ягона авиаҳалокат эмас. Бундай фожиалар бошқа жамоалар билан ҳам рўй берган. Қуйида авиаҳалокатга учраган футбол жамоалари рўйхати билан танишишингиз мумкин:

4 май 1949 йил — «Торино» (Италия)

6 февраль 1958 йил — «Манчестер Юнайтед» (Англия)

16 июль 1960 йил — Дания терма жамоаси

3 апрель 1961 йил —  «Грин Кросс» (Чили)

26 сентябрь 1969 йил — «Стронгест» (Боливия)

31 декабрь 1970 йил — «Эйр-Ликвид» (Жазоир)

11 август 1979 йил — «Пахтакор» (Ўзбекистон)

8 декабрь 1987 йил — «Альянса Лима» (Перу)

7 июнь 1989 йил — Голландия футболчилари

27 апрель 1993 йил — Замбия терма жамоаси

28 ноябрь 2016 йил — «Шапекоэнсе» (Бразилия)

Хотира муқаддас ҳисобланади. Жумладан, «Пахтакор-79» хотираси ҳеч қачон ўзбек футболи мухлислари ёдидан ўчмаслиги аниқ. Ўзбекистон футбол ассоциацияси авиаҳалокатга учраган футбол жамоалари хотирасини ёд этиш мақсадида Халқаро хотира турнири ташкил этиш ғоясини илгари сурди. 

ЎФА «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси россиялик Андрей Канчельскисга қарашли «Халқаро Хайрия Фонди» билан ҳамкорликда шу йилнинг июль-август ойларида Ўзбекистонда хотира турнирини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Мазкур мусобақага авиаҳалокатга учраган барча жамоалар вакиллари таклиф этилади ва бутун Ўзбекистон бўйлаб улар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Мазкур хотира турниридан хайрия мақсади ҳам кўзланган бўлиб, учрашувлардан тушган маблағлар авиаҳалокатга учраган футболчилар оила аъзоларига тақдим қилинади.

***

Жаҳонга машҳур мутахассис Бора Милутинович «Пахтакор»нинг Дохадаги машғулотига ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Сербиялик 73 ёшли мутахассис мураббийлик фаолияти мобайнида кетма-кет 5 жаҳон чемпионатига 5 терма жамоани бошлаб боргани билан танилган. У Мексика, Коста-Рика, АҚШ, Нигерия ва Хитой терма жамоаларини мундиал финал босқичига олиб борган. Машғулотни кузатиш учун келган Милутинович мураббийлар штаби аъзолари билан мулоқотда бўлиб, улар билан фикр алмашди. Шота Арвеладзе, Ласло Ямбор ва ҳимоячи Марко Симич билан суҳбатда Милутинович турли масалаларни муҳокама қилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz