Қайднома

Қидирув

Неймар: «Мураббийлик менга эмас»

Неймар: «Мураббийлик менга эмас»

  03.02.2018 12:42
  0
  442
Неймар: «Мураббийлик менга эмас»

Бразилиялик ҳужумчи Неймар ўзининг ПСЖда бахтсиз эканлиги ҳақида янграётган янгиликларга муносабатини билдириш баҳонасида, Францияда узоқ муддат қолишини айтиб ўтди.

“Бу фақат бошланиши! ПСЖга ўтганимдан бу қадар йирик ғалабаларга эришишимиз ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Парижда клуб ва жамоадошларимга ёрдам бериш мақсадини ҳеч қачон рад этмайман. Энг асосийси, кундан-кунга ўйин даражам яхши томонга ўзгариб бормоқда.

Ҳа, ҳозир кутилганидан ҳам кўпроқ гол уряпман, лекин яна голлар уришни ва дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Умид қиламанки, барчаси мен ўйлаган даражада амалга ошади.

Ҳеч қачон ПСЖ мураббийи бўлиш ҳақида ўйлаб кўрмаганман, чунки мураббийлик касби мен учун эмас. Шунчаки, футболимни ўйнамоқчиман ва бўлди. Чунки ПСЖда мендан кучлироқ бўлган Кавани, Мбаппе ва Ди Мариялар тўп суришади”, - деди Неймар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz