Қайднома

Қидирув

Фото: Баҳорнинг илк куни бошланадиган Суперлига ўйинларига қуръа ташланди

Фото: Баҳорнинг илк куни бошланадиган Суперлига ўйинларига қуръа ташланди

  03.02.2018 16:07
  0
  658
Фото: Баҳорнинг илк куни бошланадиган Суперлига ўйинларига қуръа ташланди

Бугун, 3 февраль куни Тошкентдаги “International Hotel” меҳмонхонасида Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Суперлига клублари раҳбарлари,  бош мураббийлари, футбол жамоатчилиги вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Маросимда ПФЛ бош директори Омон Ғофуров сўзга чиқиб, йиғилганларни янги мавсум бошланаётгани билан табриклади. Кейин эса ЎФА ҳамда ПФЛ томонидан амалга оширилаётган ўзгаришлар, ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг ФИФА рефериси Равшан Эрматов сўз олиб, янги мавсумда миллий чемпионатдаги ҳакамлик савиясини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди.

Кейин эса Профессионал футбол лигаси спорт бўлими бошлиғи Алексей Фролов сўзга чиқиб, қуръа механизми ҳақида йиғилганларга тушунча бериб ўтди.

Барча фикрларини билдириб ўтгандан сўнг янги мавсумга қуръа ташлаш жараёни бошланди. Унга кўра Суперлига жамоаларининг 1-тур ва 1-даврадаги рақиблари аниқланди.

1-тур

Бунёдкор - АГМК

Пахтакор - Сўғдиёна

Нефтчи - Насаф

Бухоро - Қўқон-1912

Қизилқум - Локомотив

Металлург - Навбаҳор

 

2-тур

АГМК - Навбаҳор

Локомотив - Металлург

Қўқон-1912 - Қизилқум

Насаф - Бухоро

Сўғдиёна - Нефтчи

Бунёдкор - Пахтакор

 

3-тур

Пахтакор - АГМК

Нефтчи - Бунёдкор

Бухоро - Сўғдиёна

Қизилқум - Насаф

Металлург - Қўқон-1912

Навбаҳор - Локомотив

 

4-тур

АГМК - Локомотив

Қўқон-1912 - Навбаҳор

Насаф - Металлург

Сўғдиёна - Қизилқум

Бунёдкор - Бухоро

Пахтакор - Нефтчи

 

5-тур

Нефтчи - АГМК

Бухоро - Пахтакор

Қизилқум - Бунёдкор

Металлург - Сўғдиёна

Навбаҳор - Насаф

Локомотив - Қўқон-1912

 

6-тур

АГМК- Қўқон-1912

Насаф - Локомотив

Сўғдиёна - Навбаҳор

Бунёдкор - Металлург

Пахтакор - Қизилқум

Нефтчи - Бухоро

 

7-тур

Бухоро - АГМК

Қизилқум - Нефтчи

Металлург - Пахтакор

Навбаҳор - Бунёдкор

Локомотив - Сўғдиёна

Қўқон-1912 - Насаф

 

8-тур

АГМК - Насаф

Сўғдиёна - Қўқон-1912

Бунёдкор - Локомотив

Пахтакор - Навбаҳор

Нефтчи - Металлург

Бухоро -Қизилқум

 

9-тур

Қизилқум - АГМК

Металлург - Бухоро

Навбаҳор - Нефтчи

Локомотив - Пахтакор

Қўқон-1912 - Бунёдкор

Насаф - Сўғдиёна

 

10-тур

АГМК - Сўғдиёна

Бунёдкор - Насаф

Пахтакор - Қўқон-1912

Нефтчи - Локомотив

Бухоро - Навбаҳор

Қизилқум - Металлург

 

11-тур

Металлург - АГМК

Навбаҳор - Қизилқум

Локомотив - Бухоро

Қўқон-1912 - Нефтчи

Насаф - Пахтакор

Сўғдиёна – Бунёдкор

Маълумот учун, 2018 йилнинг 1 март куни Суперлига ўйинларига старт берилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz