Қайднома

Қидирув

ЎФА Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан меморандум имзолади

ЎФА Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан меморандум имзолади

  03.02.2018 17:29
  0
  381
ЎФА Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан меморандум имзолади

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолади.

Меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қиладилар:

-Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицейлар ўқувчилари  ўртасида оммавий футбол мусобақалари, мини-футбол, аёллар ўртасида футбол ва бошқа турдаги мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш;

-талабалар лигасининг финал финал мусобақаларини мамлакатимизнинг Суперлига аъзолари клубларининг ареналарида ўтказиш;

-Олий таълим муассасаларининг ҳаваскор футбол клубларига амалий кўмак кўрсатиш;

-Мамлакатимизнинг номдор футбол клублари ўйинчиларини жалб қилган ҳолда футбол бўйича илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш;

-футбол билан ҳаваскор тарзда шуғулланувчи турли ёшдаги футболчилар, Олийгоҳ мураббийларининг таълим салоҳиятини ошириш мақсадида турли ўқув-семинарларини ташкил қилиш, футбол ҳакамлари тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш, таълим йўналишида фаолият олиб бораётган ходимлар  ва футбол жамоатчилиги билан биргаликда байрам ҳамда хотира тадбирлари, матбуот анжуманлари ўтказиш.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz