Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолагани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Ана шу меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказиш Низоми тасдиқланди.
Мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, ёшларни соғломлаштириш учун футбол ўйинларига жалб этишдан иборат.
«ЎФА Кубоги» мусобақаси 3 босқичда ўтказилиб, якунда ғолиб аниқланади ва мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирланади.
«ЎФА Кубоги»нинг 1-босқичи шу йилнинг март ойида бошланиб, унда ҳудудларда жойлашган Олий ўқув юртлари футбол жамоалари уй-меҳмон тизимида баҳс олиб боришади.
2-босқич апрель, май, июнь, сентябрь ойларида Наманган, Самарқанд, Урганч, Тошкент шаҳарларида ўтказилади. 2-босқичда ҳудудлардаги 1-босқич ғолиблари ўзаро курашишади.
3-босқич финал босқичи ҳисобланиб, бунда 2-босқич ғолиблари Тошкентда кураш олиб боришади ва якнуда ғолиб аниқланади.
Манба: www.the-uff.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20