Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал чорак финалга чиқди

Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал чорак финалга чиқди

  03.02.2018 18:19
  0
  473
Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал чорак финалга чиқди

Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати иккинчи тур учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Гуруҳдаги иккинчи жуфтликда Япония терма жамоаси Жанубий Кореяни 5:2 ҳисобида таслим этди. Шу тариқа Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари муддатидан аввал чорак финалга йўл олишди.

5 февраль куни бўлиб ўтадиган 3-тур учрашувида Ўзбекистон Японияга қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин гуруҳда қайси жамоа биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашини аниқлаб беради.

Гуруҳ ғолиби чорак финалда “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади. “А” гуруҳида Хитой Тайпейи, Малайзия, Баҳрайн ва Вьетнам терма жамоалари жойлашган.

2-турдан сўнг мусобақа мезбони Хитой Тайпейи 4 очко билан 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2-ўринда Малайзия терма жамоаси бормоқда.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz