Қайднома

Қидирув

Фото: Зидан бугунги ўйин учун 19 нафар футболчини танлади

Фото: Зидан бугунги ўйин учун 19 нафар футболчини танлади

  03.02.2018 18:34
  0
  475
Фото: Зидан бугунги ўйин учун 19 нафар футболчини танлади

Мадриднинг “Реал” клуби бугун, 3 февраль куни Испания чемпионатининг 22-тур доирасида “Леванте” майдонига сафар уюштиради.

“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 19 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга аввалроқ жароҳатланган жамоа сардори Серхио Рамос киритилди, шунингдек, кичик жароҳати борлиги сабаб ўйинни ўтказиб юбориши мумкин бўлган Криштиану Роналдунинг ҳам бугунги ўйинда иштирок этиш эҳтимоли юқори.

Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Моха.

Ҳимоячилар: Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Марсело, Тео Эрнандес.

Ярим ҳимоячилар: Кроос, Модрич, Касемиро, Асенсио, Иско, Ковачич.

Ҳужумчилар: Роналду, Бензема, Бэйл, Лукас Васкес.

Эслатиб ўтамиз, “Леванте” – “Реал” учрашуви бугун, 4 февральга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.

Маълумот учун, “қироллик клуби” 22-турдан сўнг, Ла лига турнир жадвалида “Барселона”дан 19 очко кам тўплаган ҳолда, 4-ўринда боришмоқда. “Реал” клубининг битта захира ўйини ҳам мавжуд.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz