«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бош мураббий Эрнесто Валверденинг бошланғич таркибидан норози бўлган. Diario Gol нашрининг хабар беришича, «Алавес»га қарши ўйиннинг танаффус пайти каталонияликлар кийиниш хонасида жиддий суҳбат юз берган. Ўша пайтда «Барселона» «Алавес»га 0:1 ҳисобида ютқазаётганди.
Лионель Месси ҳамманинг олдида Люк Дин ва Нельсон Семедуни танқид қилган. Месси Вальвердедан ушбу икки ҳимоячини майдондан олишни сўраган. Мураббий унинг гапига қулоқ солиб ўйиннинг 52-дақиқасида алмашувни амалга оширди. Уларнинг ўрнига майдонда Альба ва Роберто ҳаракат қилишди. «Барселона» ушбу ўйинда 2:1 ҳисобида зафар қучди ва ғалаба голини айнан Месси уришга муваффақ бўлган.
* * * * * * * * * * * * *
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди. «Дўстлик - йиллар давомида ўрнатиладиган туйғу. Роналду билан ҳеч қандай муносабатим йўқ. Биз мукофотлаш жараёнларида учрашамиз. Шунда суҳбатлашамиз. Ҳаммаси жойида, аммо йўлларимиз кўп туташмайди»,-деди Месси. «Олтин тўп» соврини 2008 йилдан буён бу икки футболчидан ортмай келяпти. Улар 5 мартадан ушбу совринни қўлга киритганлар.
* * * * * * * * * * * * *
«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. Энди 30 ёшли футболчи каталонияликлар сафида 2022 йилнинг ёзига қадар тўп суради. Унинг шартномасидаги товон пули миқдори 500 миллион евро қилиб белгиланди. Пике «Барселона» тарбияланувчиси бўлиб, 2004 йилда «Манчестер Юнайтед»га ўтган ва 2008 йилда каталонияликлар сафига қайтиб келган.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20