Қайднома

Қидирув

Санчес дебют голини уриб «Манчестер Юнайтед»нинг ғалабасини таъминлади

Санчес дебют голини уриб «Манчестер Юнайтед»нинг ғалабасини таъминлади

  04.02.2018 10:31
  0
  424
Санчес дебют голини уриб «Манчестер Юнайтед»нинг ғалабасини таъминлади

Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» ва «Хаддерсфилд» жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Учрашув «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтди ва унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи бўлимнинг аввалида Лукаку стадионга йиғилган «Юнайтед» мухлисларини хурсанд қилиб биринчи голни киритди. Алексис Санчес эса ўзи ишлаб олган пенальтини биринчи зарбада аниқ амалга оширмаган бўлсада, даврозабондан қайтган тўпни барибир голга айлантирди. Шу тариқа Санчес «Олд Траффорд» стадионидаги илк ўйинида дебют голини киритишга муваффақ бўлди.

Англия чемпионати 26-тур

«Манчестер Юнайтед» - «Хаддерсфилд» 2:0

Голлар:  1:0 – 55 Лукаку, 2:0 – 68 Санчес.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Рохо, Валенсия, Мата(Рэшфорд, 71), Мактомини, Лингард (Погба, 65), Матич, Санчес, Лукаку(Марсьяль, 77).

Хаддерсфилд – Лессль, Шиндлер (Хефеле, 59), Конголо, Хадерджонай, Йоргенсен, Хогг, Биллинг (Муй, 33), ван Ла Парра (Инс, 69), Смит, Кванер, Депуатр.

Огоҳлантириш:  Биллинг (23), Мата (27), Санчес (45), Смит (48), Хогг (59), Хефеле (64).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz