Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор": Энди "Оқ-тепа" билан синов баҳсини ўтказади

"Навбаҳор": Энди "Оқ-тепа" билан синов баҳсини ўтказади

  04.02.2018 17:59
  0
  455

"Навбаҳор"нинг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда. Бундан бироз вақт олдин футболчиларимиз кечки машғулотларни якунлашди. 
Эрталабки машғулотлар Ўзбекистон темир йўлларига қарашли спорт мажмуасининг тренажёр залида ўтказилган бўлса, кечкипайтги машғулотлар эса майдонда ўтказилди.
Эртага навбатдаги назорат ўйини ўтказилади. Бу сафарги учрашувда "Навбаҳор"га яна"Оқ-тепа" жамоаси рақиблик қилади. Учрашув соат 11:00да бошланади. 
«Оқтепа» билан ўтган дастлабки беллашувда 3:1 ҳисобида «лочинлар» зафар қучганди. Учрашувдан сўнг навбатдаги йиғинга якун ясалади. Жамоа аъзолари икки кунлик дам олишдан сўнг яна Тошкентда тўпланиб машғулотларни давом эттиришади.

***

Назорат учрашуви
«Навбаҳор»-«Қизилқум» 2:1
Голлар: 
Пиримов 25, Алланиёзов 30 - Григалашвили 41
«Навбаҳор»: 
Гаврилов, Ғофуров, Станоевич, Маматхўжаев, Жабборов, Ўрунов, Қиличев, Турғунбоев, Пайович, Пиримов, Алланиёзов
Захирадан тушганлар:
 Тўраев, Саъдуллаев, Нўъмонов, Бойдедаев, Алиев


Манба: lochinlar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz