Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» - «Тоттенхэм» учрашувининг тақдири сўнгги дақиқаларда ҳал бўлди

«Ливерпуль» - «Тоттенхэм» учрашувининг тақдири сўнгги дақиқаларда ҳал бўлди

  04.02.2018 23:33
  0
  512
«Ливерпуль» - «Тоттенхэм» учрашувининг тақдири сўнгги дақиқаларда ҳал бўлди

Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган марказий “Ливерпуль” – “Тоттенхэм” учрашуви якунига етди. Учрашувда даҳшатли дуранг натижа қайд этилди.

Ўйиннинг 3-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқага бориб “Тоттенхэм” ҳисобни тенглаштирди.

Лекин яна ўша Салоҳ қўшиб берилган дақиқаларнинг биринчисида ғалаба голини киритдим деб жуда ҳам хурсанд қиёфани ўзлаштирганди.

Аммо Харри Кейн сўнгги 95-дақиқада жавоб тўпини киритиб, жамоасини нақд мағлубиятдан қутқариб қолди. Кейн ҳам мазкур ўйинда қулай вазият яъни 11 метрлик жарима зарбасини аниқ нишонга ола билмади.

АПЛ, 26-тур.

Ливерпуль – Тоттенхэм 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 3 Салоҳ, 1:1 – 80 Ваньяма, 2:1 – 90 Салоҳ, 2:2 – 90 Кейн.

Ливерпуль – Кариус, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд, Ловрен, Фирмино, Жан, Салоҳ, Милнер (Матип, 78), Мане (Окслейд-Чемберлен, 65), Хендерсон (Вейналдум, 65).

Тоттенхэм – Льорис, Санчес (Ламела, 71), Дэвис, Триппьер, Вертонген, Эриксен, Дембеле (Ваньяма, 79), Дайер, Алли, Сон Хын Мин (Льоренте, 90), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Александер-Арнолд (42), Милнер (58), Алли (69), Жан (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz