Қайднома

Қидирув

«UZREPORT TV» телеканали «Олимпиада-2018»нинг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

«UZREPORT TV» телеканали «Олимпиада-2018»нинг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

  05.02.2018 11:00
  0
  584
«UZREPORT TV» телеканали «Олимпиада-2018»нинг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

Хабар бериб ўтганимиздек, 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари ўтказилади.

Мазкур олимпиада каби йирик жаҳон аҳамиятидаги мусобақаларни трансляция килиш ҳуқуқларига амал қилган ҳолда кўрсатилиши халқаро майдонда, шу жумладан, спорт ҳамжамиятида юртимиз ва спортимиз мавқеини, имиджини янада кўтариши аниқ. Шуни эътиборга олган ҳолда ва ўзбекистонлик мухлисларга қишки олимпия ўйинларини бевосита кузатиш имконини яратиш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси "UZREPORT TV" телеканалига XXIII қишки Олимпия ўйинларининг эксклюзив ҳуқуқини расмий сотиб олиш таклифи билан чиқди.

Телеканал бу таклифни хар томонлама қўллаб-қувватлаб, тегишли келишувга эришди ва Олимпия ўйинлари трансляциясининг эксклюзив ҳуқуқини сотиб олди. Демак, Ўзбекистон ҳудудида 2018-йилги қишки Олимпия ўйинларини трансляцияси эксклюзив ҳуқуқи фақат "UZREPORT TV" телеканалига тегишли бўлиб, ўзбекистонлик спорт иҳлосмандлари Олимпия ўйинларини айнан ушбу телеканал орқали томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Маълумот учун, ишни профессионал тарзда ташкил қилган "UZREPORT TV" телеканали бунга қадар футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Англия Премьер-Лигаси, Испания Ла-Лигаси, Евро-2016 , шунингдек, бокс бўйича Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати ва қишки Осиё ўйинларининг трансляция ҳуқуқини харид қилганди. Энди телеканал ўз тарихида биринчи марта “Оқ олимпиада” трансляциясининг эксклюзив ҳуқуқини харид қилди.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz