Қайднома

Қидирув

Симеоне: «Гризманн «Валенсия» билан ўйинда гол урмади, холос»

Симеоне: «Гризманн «Валенсия» билан ўйинда гол урмади, холос»

  05.02.2018 16:59
  0
  467
Симеоне: «Гризманн «Валенсия» билан ўйинда гол урмади, холос»

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне шогирди Антуан Гризманн шаънига илиқ фикрлар билдирди.

Испания чемпионатининг 22-турида "матрасчилар" ўз майдонларида "Валенсия"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этдилар. Франциялик футболчи бу ўйинда ҳам майдони голсиз тарк этди, журналистлар мураббийдан шу ҳақида сўрадилар.

"Ўйинчилар ва мухлислар ўртасида ўзаро тушуниш аъло даражада. Мухлислар ғалабани истайдилар, футболчилар бунинг учун нима қилиш кераклигини билишади.

Гризманн бу ўйинда ҳаммасини аъло даражада бажарди, аммо гол урмади, холос. Керак бўлганида тўпни ўзида ушлаб турди, керак бўлмаганда рақиб дарвозаси томон юрмади. У ҳақидаги саволга тушунмадим. Антуан керакли ишни бажарди, мухлислар бахтиёр", - дейди Симеоне.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz