Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «Погбанинг захирада қолгани охир замон дегани эмас»

Моуриньо: «Погбанинг захирада қолгани охир замон дегани эмас»

  06.02.2018 07:23
  0
  483
Моуриньо: «Погбанинг захирада қолгани охир замон дегани эмас»

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 26-турида "Хаддерсфилд"га қарши учрашувда Поль Погбани захирада қолдириб, 21 ёшли яримҳимоячи Скотт Мактоминайни майдонга туширганини тушунтириб берди.

"Скотт бир мунча асабий бошлади, аммо кейин кучайиб борди. У тўпни олиб қўйиш борасида асосий қуролимиз бўлди.

Мен бу ерга келганимда Скотт кичкина, 9 ёшли бола эди ва онаси билан келган эди. Энди эса, 10-11 йил ўтиб, "МЮ" футболкасини кийиб, муҳим ўйинда майдонга тушмоқда.

Бу ўйин характеристикасидан келиб чиқиб, таркибни ўзгартирдим. Ҳеч кимни жазолаганим йўқ, кимнидир жазолашим учун, кимдир мени жазолаши керак.

Биз жамоамиз, биргаликда ғалаба қозонамиз ва мағлуб бўламиз. Погба - дунёнинг энг иқтидорли яримҳимоячиларидан бири, аммо унинг захирада қолгани - бу охир замон келди дегани эмас", - дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz