Қайднома

Қидирув

Баҳодир Аҳмедов: «Иккинчи бўлим бошида ҳушёрликни йўқотдик»

Баҳодир Аҳмедов: «Иккинчи бўлим бошида ҳушёрликни йўқотдик»

  05.02.2018 23:25
  0
  452
Баҳодир Аҳмедов: «Иккинчи бўлим бошида ҳушёрликни йўқотдик»

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Японияга қарши (2:4) кечган Осиё чемпионати “B” гуруҳи 3-тур учрашувидан кейин матбуот анжуманида иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдирди.

“Ўйинни ёмон ўтказмадик, аммо рақибга нисбатан кўпроқ хатога йўл қўйдик. Шу сабабли Япония бизни жазолади ва биз мағлубиятга учрадик. Иккинчи бўлим бошида ҳушёрликни йўқотдик ва тезкор гол ўтказдик. Якунда бу ўйин натижасига ҳам таъсир қилди. Кейинги ўйинда хатоларни бартараф қилиб, яхшироқ ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз”, – деди Баҳодир Аҳмедов.

Маълумот учун, “А” гуруҳида Вьетнам терма жамоаси 1-ўринни эгаллади. Демак, Ўзбекистон термаси 8 февраль куни айнан Вьетнамга қарши баҳслашади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 16:00 да бошланиши кўза тутилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz