Қайднома

Қидирув

Бугун Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга келади

Бугун Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга келади

  06.02.2018 10:11
  1
  618
Бугун Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга келади

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати Кубогини бутун дунё мамлакатлари бўйлаб олиб юрилиши илк марта 2006 йилда Германияда бўлиб ўтган ЖЧдан олдин бўлиб ўтганди.

Бу сафар ЖЧ Кубоги 221 кун давомида 90 та шаҳар бўйлаб олиб ўтилади. ЖЧ Кубоги мазкур турне доирасида жами 149 576 78 км масофани босиб ўтади.

Кубогнинг оғирлиги 6,175 кг ни ташкил қилади. ЖЧ Кубоги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган барча мамлакатлар бўйлаб олиб ўтилишини ҳам таъкидлаш керак. ЖЧ Кубогига Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган ҳар бир мамлакатнинг номи ва ғалаба қозонган йили ўйиб ёзилган.

Турне давомида бутун дунё бўйлаб жами 800 000 дан ортиқроқ одамлар ЖЧ Кубоги билан бирга суратга тушиш имкониятига эга бўлишади.

Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган мамлакат Россияда ЖЧ Кубогининг турнеси жами 123 кун давом этиб, Россиянинг 24 та шаҳрини кезиб чиқади ва 26 000 км масофани босиб ўтади.

Ушбу турне икки қисмдан иборат бўлади. 2017 йил бўлиб ўтган турда ЖЧ Кубоги 15 та шаҳарда бўлди. 2018 йилнинг май ойидан бошланадиган иккинчи турда ЖЧ Кубоги Россиянинг 9 та шаҳри бўйлаб ўтади ва охирида Москва шаҳрига олиб келинади.

Бугун, 6 февраль куни ЖЧ Кубоги Тошкентга олиб келинади. Бу тарихий ҳодиса бўлиб, шу пайтга қадар ЖЧ Кубоги Ўзбекистонга олиб келинмаган.

Ислом Каримов номидаги “Тошкент Халқаро Аэропорти”да ЖЧ Кубогини ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация аъзолари кутиб олишади.

Шунингдек, бугун ЖЧ Кубоги делегацияcи аъзолари билан матбуот анжумани ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.

Тошкентдан кейин ЖЧ Кубоги Ашхободга боради ва ундан сўнг Ереван, Тбилиси, Баку, Вальетта, Вена, Минск, Софиа, Тель-Авив, Ларнака, Рамаллоҳ, Амман, Дубай, Хартум, Аддис-Абеба, Найроби, Мапуто, Йоханнесбург, Кейптаун, Кампала, Абужа, Лагос, Дакар, Абиджан, Қоҳира, Рим, Неаполь, Париж, Кёльн, Осло, Торшавн, Рейкьявик, Тукуман, Берасатеги, Буэнос-Айрес, Росарио, Богота, Панама, Сан-Хосе, Гвадалахара, Монтеррей, Мехико, Нью-Йорк, Майами, Лос-Анжелес, Франкфурт, Улан-Батор, Пекин, Шанхай, Токио, Осака шаҳарларини айланиб чиқиб, охири Москва шаҳрига етиб боради.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


zo'r huda xoxlasa uzbekistanniki bo'ladi.
06.02.2018 13:07

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz