Қайднома

Қидирув

Гиггз учун намуна ёхуд мураббийликни терма жамоадан бошлаган юлдузлар (фотогалерея)

Гиггз учун намуна ёхуд мураббийликни терма жамоадан бошлаган юлдузлар (фотогалерея)

  07.02.2018 06:41
  0
  1792
Гиггз учун намуна ёхуд мураббийликни терма жамоадан бошлаган юлдузлар (фотогалерея)

Уэльс термаси бош мураббийлигига мустақил ишлаш тажрибасига эга бўлмаган Райан Гиггз тайинланди. Хўш, тажриба ҳар доим ҳам керак бўладими?

«МЮ» собиқ футболчиси анчадан буён ушбу соҳада иш бошлашни хоҳлаётганди. АПЛ аутсайдерларидан тушган таклифларни рад этиб, орзусидаги жамоа – Уэльс термасига чақиришларини кутарди.

Демак, эндиликда «аждаҳолар мамлакати» тарихидаги икки афсона - Гиггз ва Бэйл ҳамкорликда уэльсликларни янги чўққилар сари етаклашади.

Бугунги фотогалерея орқали мураббийлик соҳасига айнан миллий жамоа орқали кириб, ўзига яраша ютуқларга эришган мутахассислар билан таништирамиз.

ФРАНЦ БЕККЕНБАУЭР/ ГФР термаси

Қачон ишлаган? 1984-1990 йиллар

Натижаси: ЖЧ-1990 ғолиби

РУДИ ФЁЛЛЕР / Германия термаси

Қачон ишлаган? 2000-2004 йиллар

Натижаси: ЖЧ-2002 финалчиси

ЮРГЕН КЛИНСМАНН / Германия термаси

Қачон ишлаган? 2004-2006 йиллар

Натижаси: ЖЧ-2006 бронза медали соҳиби

ФРАНК РАЙКАРД / Голландия термаси

Қачон ишлаган? 1998-2000 йиллар

Натижаси: Евро-2000 бронза медали соҳиби

МАРКО ВАН БАСТЕН / Голландия термаси

Қачон ишлаган? 2004-2008 йиллар

Натижаси: ЖЧ-2006да нимчорак, Евро-2008да чорак финалга чиққан

ДУНГА / Бразилия термаси

Қачон ишлаган? 2006-2010 йиллар

Натижаси: Америка кубоги-2007 ғолиби

ЗИКО / Япония термаси

Қачон ишлаган? 2002-2006 йиллар

Натижаси: Осиё кубоги-2004 ғолиби

МИШЕЛЬ ПЛАТИНИ / Франция термаси

Қачон ишлаган? 1988-1992

Натижаси: «World Soccer» талқини бўйича 1991 йилнинг энг яхши мураббийи

АНДРЕ ВИЛЛАШ-БОАШ / Британия Виргиния ороллари термаси

Қачон ишлаган? 2000-2001 йиллар

Натижаси: терма тарихидаги энг навқирон мураббий (23 ёш)

АНДРЕЙ ШЕВЧЕНКО / Украина термаси

Қачон ишлаган? 2016 йилдан буён

Натижаси: ЖЧ-2018 саралаши гуруҳ босқичида 3-ўрин

МЛАДЕН КРСТАИЧ / Сербия термаси

Қачон ишлаган? 2017 йилдан буён

Натижаси: термани ЖЧ-2018га олиб боради

Абдуллохон тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz