Қайднома

Қидирув

“Нефтчи” 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади

“Нефтчи” 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади

  06.02.2018 19:02
  0
  668
“Нефтчи” 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади

Супер лига-2018га тайёргарлик кўраётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда фарғоналиклар расмий сайти хабар берди.

2018-йилги мавсум олдидан “Пахтакор” футбол клуби билан шартнома тузган Ҳусниддин Ғофуров Тошкент клубидан ижарага олинди. Янги мавсумда Ғофуров ўзининг севимли ва қадрдон жамоаси шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Абдужамол Исроилов клуб билан шартномасини узайтирди.

Ўзининг “Қўқон-1912″даги ўйинлари орқали мухлисларга яхши танишган бўлган тажрибали ҳимоячи Жалил Кимсанов фарғоналиклар сафига қўшилди. Мазкур футболчи билан ҳам “Нефтчи” ПФК расман шартнома тузди.


Манба: fcneftchi.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz