Қайднома

Қидирув

"Металлург": Сафимиз тўлдирилмоқда

"Металлург": Сафимиз тўлдирилмоқда

  07.02.2018 08:49
  0
  520

2018 йилги Суперлига баҳслари бошланишига саноқли кунлар қолаётганда мавсум иштирокчилари ўз сафларини мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратишмоқда. Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам бундан мустасно эмас. Ушбу ҳафтадан маъданчилар таркибида яна икки нафар янги футболчи пайдо бўлди. Жумладан, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ўтказган ҳимоячимиз Достонбек Турсунов U-23 Осиё чемпионатидаги ёрқин ғалабалардан кейин қадрдон “Металлург” жамоасига қайтди. Достонбек айнан бекободликлар сафида ўйнаётган кезлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлари назарига тушганди.

Достон Турсунов билан бирга яна бир Осиё чемпиони – Аббосжон Отахонов ҳам “Металлург” жамоаси сафига келиб қўшилди. Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида улғайиб, ўтган мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказган Аббос Отахонов “Металлург” билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Биз ҳар иккала Осиё чемпионларимизга “Металлург” сафига хуш келибсизлар, деймиз!

Манба : "Металлург" ФК матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz