Қайднома

Қидирув

Назорат учрашуви: АГМК – «Сегед 2011» 1:1

Назорат учрашуви: АГМК – «Сегед 2011» 1:1

  07.02.2018 11:21
  0
  474
Назорат учрашуви: АГМК – «Сегед 2011» 1:1

АГМК жамоаси Анталияда давом этаётган иккинчи ўқув-машғулот йиғини режасидан ўрин олган биринчи назорат учрашувини ўтказди.

Бу ўртоқлик назорат баҳси бўлганлиги боис, бош мураббий Виктор Кумиков машғулотларда иштирок этаётган барча футболчиларга майдонга тушиш имкониятини берди.

Ўйин давомида тўпни назорат қилиш ва ҳужумлар ташкил этишда АГМК футболчилари фаоллик кўрсатишди. Дастлабки 45 дақиқаликда ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда ҳар бир жамоа биттадан гол уришга эришди.

Дастлаб Вадим Чемиртанга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг, украиналик ҳакам пенальти белгилагач, жабрланувчининг ўзи бу имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Бу ўйиннинг 78-дақиқасида содир бўлди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб рақиб бурчакдан ошириб берилган тўпни Низомиддин Зиёвутдинов қўриқлаётган дарвозага киритишга муваффақ бўлди. Ўйин шу ҳисобда якунига етди.

АГМКнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 9 февраль куни Россиянинг "Нефтехимик" жамоасига қарши бўлиб ўтади.


Манба: www.fc-olmaliq.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz