Қайднома

Қидирув

«Андижон» назорат учрашувида Қозоғистон клубини мағлуб этди

«Андижон» назорат учрашувида Қозоғистон клубини мағлуб этди

  07.02.2018 15:06
  0
  606
«Андижон» назорат учрашувида Қозоғистон клубини мағлуб этди

Бўлажак мавсумга астойдил тайёргарлик олиб бораётган андижонликлар айни дамда Тошкентда йиғин ўтказмоқда. 

Элдор Сакаев бошқарувидаги “бургутлар” машғулотлар билан бирга кун-ора назорат учрашувларида майдонга тушмоқда. Хусусан бугун “Андижон” пойтахтдаги “Обод” стадионида Қозоғистоннинг “Махтаорол” жамоаси билан беллашди. 

Ўйинда “Андижон” мураббийлар штаби таркибдаги ўйинчиларни яна бир кўздан кечириб, синовдан ўтказганлигини айтиш лозим. Баҳснинг дастлабки таймида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга тушган Маъруфжон Зокиржонов яратилган вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди – 1:0.

Гарчи қолган дақиқаларда гол уриш имконияти бўлсада, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. 

Шу тариқа “Андижон” навбатдаги назорат учрашувида ғалаба қозонди.

“Андижон”нинг бошланғич таркиби қуйидагича кўринишда бўлди:

Муҳиддин Худоёров, Артур Маматказин, Сирож Ҳамроев, Ислом Иномов, Миршоҳид Олимов, Маъруф Муродов, Суннат Абдуллажонов, Обид Ҳакимов, Иброҳим Отахонов, Элдор Бойматов, Алишер Абдувоҳидов. 

Иккинчи бўлимда тушганлар: Алибек Туробов, Миржалол Ражабов, Зийнатилло Икромжонов, Бахтиёр Қосимов, Усмонали Исмоналиев, Вусол Магеррамов, Жаҳонгир Маҳсудов. 

Жамоа таркибига янги футболчиларнинг келиб-қўшилиши давом этмоқда. Куни-кеча “Обод”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Обид Ҳакимов “Андижон” сафига қўшилди. Селекция ишлари тўхтагани йўқ ва ҳозирги кунда мураббийлар яна айрим футболчилар билан музокара олиб бормоқда.     

 «Андижон» матбуот хизмати.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz