Қайднома

Қидирув

Катталарга даъват, «митти»ларга имконият ёхуд Миллатлар Лигаси ҳақида гаплашамиз

Катталарга даъват, «митти»ларга имконият ёхуд Миллатлар Лигаси ҳақида гаплашамиз

  08.02.2018 00:17
  0
  1503
Катталарга даъват, «митти»ларга имконият ёхуд Миллатлар Лигаси ҳақида гаплашамиз

24 январь куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида футбол тараққиётида муҳим босқични бошлаб берадиган янги мусобақа – УЕФА Миллатлар Лигаси ғолиби ва совриндорлари учун тайёрланган совринлар намойиш этилди.

Табиийки, анжуман иштирокчилари янги турнирнинг дастлабки қуръа ташлаш жараёнига гувоҳ бўлишди.

Турнирнинг асосий вазифаси

Оламшумул аҳамиятга эга бўлган ўзгаришлар - футбол оламидаги кам-ёб воқеа. УЕФА Миллатлар Лигаси шундай тарихий воқеалардан бири. Турнир ғояси кеча ёки бир йил аввал пайдо бўлгани йўқ.

Европа футболи маъмурларининг 2011 йили Кипрдаги учрашувида тилга олинган мавзу уч йил давомида қизғин муҳокамадан ўтди. 2014 йил 27 мартда Остона шаҳри мезбонлигида ўтган УЕФА XXXVIII-Конгрессида иштирокчилар Миллатлар Лигаси ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлашди.

Жамоалар қай тартибда лигаларга ажратилди?

«Кўҳна қитъа»нинг 55та терма жамоалари УЕФАнинг 2017 йил 11 октябридаги рейтингига кўра тақсимландилар. Рўйхатни 40,747 балл тўплаган Германия термаси бошқариб турган бўлса, сўнгги ўриндаги Гибралтар ҳисобида 7,550 бал бор. Россия терма жамоаси 15-ўринда (29,258) қайд этилди.

Хуллас, 1-12-ўринларни банд этган терма жамоалар «А», 13-24-поғоналар соҳиблари «В» лигасидан жой олишди. «С» лигасидан 15та (25-39-ўринлар), «Д» лигасидан эса 16та (40-55) мамлакат термалари жойлаштирилди.

Ўз нав­батида терма жамоалар рейтинг кўрсаткичлари бўйича саватчаларга тақсимланадилар ва қуръа орқали гуруҳларга бўлинган ҳолда курашга киришишади.

Дастлабки босқич қандай ўтади?

Ҳар бир лигада жамоалар тўртта гуруҳга бўлинадилар. Яъни «А» ва «В» лигаларида гуруҳлар учта жамоалардан, «С» ҳамда «Д» гуруҳларида 3-4 жамоалардан ташкил топади. Улар икки даврали мусобақада (уй-сафар тизими) беллашадилар.

«В», «С» ва «Д» лигаларидаги гуруҳ ғолиблари юқори лигага кўтариладилар, охирги ўринларни эгаллаганлар паст лигага ўтадилар. Бош соврин, кумуш ва бронза медаллари соҳиблари эса «А» лигадаги гуруҳлар ғолиблари ўртасида олимпия тизими асосида (ярим финал, учинчи ўрин, финал) аниқланади.

Футболчи ва клублар юмуши кўпаядими?

Маълумки, терма жамоалар иштирокидаги янги мусобақаларга клуб мутасаддилари доимо қарши бўлишади. Чунки, футболчиларни иш ҳақи билан улар таъминлашади. Футболчилар эса терма жамоа таркибидаги учрашувларда жароҳат олишлари мумкин. Бундан ташқари, футболчи толиқиб қолади.

Бироқ УЕФАдагиларнинг таъкидлашларча, Миллатлар Лигаси ва Европадаги саралаш учрашувлари халқаро стандарт тақвими асосида ташкил этилади. Қолаверса, мутасаддилар янги турнир футболчи ва клублар учун маълум енгилликлар яратишини тахмин қилмоқдалар.

Ўртоқлик учрашувлари камаяди, терма жамоа эса ўз савияларидаги жамоалар билан мунтазам куч синашиш имкониятига эга бўлишади. Жуфт­ланган учрашувлардан кейин футболчилар ўз клубларига барвақт қайтиш имкониятига эга.

Ўртоқлик учрашувлари бутунлай тугатиладими?

Йўқ. Аммо уларнинг сони имкони борича қисқаради. Шу сабабли, ҳар бир жамоа ўзига рақиб танлаш ва учрашув жойи масаласига жиддий эътибор қаратади. Мазкур зарурат Европа жамоаларини бошқа қитъалардан спарринг-рақиб топишга ундайди.

Евро-2020нинг саралаши қандай ўтади?

2020 йилги қитъа биринчилининг саралаш мусобақаларига 2019 йил сентябрда старт берилади ва у алоҳида турнир мақомида қолади. Евронинг финал босқичига 10та гуруҳнинг иккитадан энг кучли термалари йўл олишади.

Миллатлар Лигаси эса нуфузли йўлланмани қўлга киритиш учун сўнгги имконият вазифасини бажаради - Евро-2020нинг 4та йўлланмаси янги турнирнинг 16 гуруҳи ғолиблари ўртасидаги тўқнаш баҳслари орқали аниқланади.

Агар қайсидир жамоа саралаш босқичида нуфузли йўлланма соҳибига айланиб улгурган бўлса, гуруҳдаги иккинчи яхши натижани қайд этган терма жамоа ғолиб ўрнида тўқнаш беллашувларида иштирок этади.

Евро-2020нинг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими Миллатлат Лигаси мусобақаси якунланганидан кейин ўтказилади.

Турнирнинг Россия учун муҳимлиги нимада?

Маълумки, 2020 йили Европа чемпионати 12 мамлакат яшил майдонларида бўлиб ўтади. Санкт-Петербург ҳам мезбонлар сафидан жой олган. Бироқ бу унвон Россияга Еврода тўғридан-тўғри қатнашиш ҳуқуқини бермайди. Демак, россияликлардан саралашдан муваффақиятли ўтиш талаб этилади.

Айнан шу масалада муаммолар етарли. Ёдингизда бўлса, Евро-2004 йўлланмасига руслар тўқнаш учрашувида Уэьлс­ни енгиш орқали эга чиққанди. Агар 2007 йили хорватлар сафарда Англияни маҳв этмаганларида, Россия Евро-2008да ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этиш имкониятидан маҳрум бўларди.

2016 йил арафасидаги «бош оғриқлар» ҳам хаёлингиздан кўтарилмаган бўлса керак - саралаш босқичининг охирги 4та учрашувида жамоани бошқарган Леонид Слуцкий барча ўйинларда ғалабани таъминлаган бўлсада, Россия Евродан четда қолиши ҳеч гап эмасди.

Швейия ўз майдонида Австриядан йирик ҳисобда (1:4) енгилгач, йўлланма русларга насиб этди. Шундай экан, финал босқичига чиқиш учун қўшимча имконият берадиган мусобақа Россия учун айни муддао.

Миллатлар Лигаси «карликлар»га нима беради?

Эътибор берсангиз, «Д» лигасидан ўрин олган жамоаларнинг ҳеч қайси бирига қитъа биринчилигида қатнашиш шу пайтгача насиб этмаган. Улар доимо ўзларидан кучли бўлган жамолар билан бир гуруҳдан жой олишар ва 4-5та мағлубиятдан кейин мусобақага бўлган қизиқишлари сўниб қолади.

Энди бундай омадсизлик бўлмайди - 16та жамоадан ҳеч бўлмаганда биттаси Евро-2020да иштирок этади! Бир тасаввур қилиб кўринг: Арманистон, Грузия, Беларусь, Латвия, Қозиғистон ва Озарбайжон терма жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик ўта қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Келинг, энди Миллатлар Лигаси иштирокчилари билан яқиндан танишиб чиқайлик.

«А» лигаси

3тадан жамоа 4та гуруҳдан жой олади. 2019 йил июнда гуруҳ ғолиблари «плей-офф» (ярим финал, 3-ўрин, финал) тизимида беллашиб, янги турнирнинг илк чемпиони ва совриндорларини аниқлайдилар.

Финал босқичининг мезбони вазифаси шу кучли тўртлик вакилларидан бирига юкланади. Унинг номи шу йил декабрда маълум бўлади. Гуруҳларда охирги ўринни эгаллаган тўртта жамоа «В» лигасига тушиб кетади.

Рейтинг кўрсаткичлари яхшироқ бўлган, аммо Евро йўлланмасни қўлга кирита олмаган 4та жамоа 2020 йилнинг март ойида ягона йўлланма учун тўқнаш учрашувида куч синашади.

«В» лигаси

Иштирокчилари тўртта гуруҳга (3тадан жамоа) бўлинади. УЕФА ижроқўмининг қарорига кўра, Россия ва Украина бошқа-бошқа гуруҳлардан жой олади. Гуруҳ ғолиблари «А» лигасига, охирги ўринни эгаллаганлар «С» лигасига ўтадилар.

Евро-2020 финал босқичига чиқолмаган 4та энг яхши жамоа 2020 йил март ойида ягона йўлланма учун баҳслашади.

«С» лигаси

Иштирокчилари битта 3 жамоали (1, 2 ва 3-саватча) ва 3та тўрт жамоали гуруҳларга бўлинади.

Қиш мавсумида учрашувларни ташкил этиш қийинчиликларини ҳисобга олган ҳолда Норвегия, Финляндия, Эстония ва Литва терма жамоалари бир гуруҳдан жой олишмайди. Мазкур жамоаларнинг бир гуруҳдаги сони иккитадан ошмаслиги шарт.

Евро йўлланмасини қўлга киритолмаган 4та энг яхши жамоа 2020 йилнинг мартида ягона йўлланма тақдирини ўзаро тўқнаш баҳсларида ҳал қилишади.

«D» лигаси

Бу лигадаги терма жамоалар тўрт­та квартетга бўлинишади. УЕФА ижроқўмининг қарорига биноан Озарбайжон ва Арманистон бир гуруҳдан жой олмайди.

Учрашувларни ташкил этишдаги транспорт харажатларидан келиб чиққан ҳолда, Андорра-Қозоғистон, Фарер ороллари-Қозоғистон, Гибралтар-Қозоғистон, Гибралтар-Озарбайжон жуфтликларининг гуруҳлардаги сони биттадан ошмаслиги шарт.

Гуруҳ ғолиблари «С» лигасига йўл олишади. Лиганинг Евро-2020 йўлланмасига эга бўлмаган энг яхши тўртта жамоаси март ойида ягона йўлланма учун ўзаро баҳс олиб боради.

Миллатлар Лигаси турнирининг таҚвими

2018 йил

 24 январь куни гуруҳ босқичи мусобақаларига қуръа ташланди.

1-тур. 6-8 сентябрь

2-тур. 9-11 сентябрь

3-тур. 11-13 октябрь

4-тур. 14-16 октябрь

5-тур. 15-17 ноябрь

6-тур. 18-20 ноябрь

3та жамоали гуруҳлар 4та турда баҳслашадилар. Декабрь ойида финал босқичига қуръа ташланади.

 2019 йил

 5-9 июнь - финал босқичи учрашувлари

22 ноябрь - Евро-2020 йўлланмалари учун «плей-офф» беллашувларига қуръа ташлаш маросими.

2020 йил

26-31 март - Евро-2020 йўлланмалари учун «плей-офф» босқичи учрашувлари.

1-гуруҳ: Германия, Франция, Голландия

2-гуруҳ: Бельгия, Швейцария, Исландия

3-гуруҳ: Португалия, Италия, Польша

4-гуруҳ: Испания, Англия, Хорватия

-----------------------------------------------------------------------------------

1-гуруҳ: Словакия, Украина, Чехия

2-гуруҳ: Россия, Швеция, Туркия

3-гуруҳ: Австрия, Босния ва Герцеговина, Ш.Ирландия

4-гуруҳ: Уэльс, Ирландия, Дания

-----------------------------------------------------------------------------------

1-гуруҳ: Шотландия, Албания, Исроил

2-гуруҳ: Венгрия, Греция, Финляндия, Эстония

3-гуруҳ: Словения, Норвегия, Болгария, Кипр

4-гуруҳ: Руминия, Сербия, Черногория, Литва

-----------------------------------------------------------------------------------

1-гуруҳ: Грузия, Латвия, Қозоғистон, Андорра

2-гуруҳ: Беларусь, Люксембург, Молдова, Сан-Марино

3-гуруҳ: Озарбайжон, Фарер ор., Мальта, Косово

4-гуруҳ: Македония, Арманистон, Лихтенштейн, Гибралтар

Иброҳимжон тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz