Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» олдига 3-ўрин учун кураш олиб бориш вазифаси қўйилди

«Навбаҳор» олдига 3-ўрин учун кураш олиб бориш вазифаси қўйилди

  07.02.2018 18:19
  0
  643
«Навбаҳор» олдига 3-ўрин учун кураш олиб бориш вазифаси қўйилди

7 февраль куни Наманган шаҳридаги марказий стадионнинг анжуманлар залида “Навбаҳор” футбол клуби мутасаддилари ва ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Наманган вилоят ҳокими, Олий мажлис Сенати аъзоси, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Абдураззоқов, вилоят футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев ва бошқалар қатнашишди.  Йиғилишни Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров олиб борди.

Хайрулла Бозоров клуб тизимида ўзгаришлар юз бериши лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг, ташкилий масала кўриб чиқилди. Жумладан, тадбиркор Олимжон Исаев Наманган футбол ассоциацияси вице-президенти этиб сайланди. Шу кунгача Наманган вилоят жисмоний тарбия  ва спорт бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Акрамжон Дедабаев “Навбаҳор” жамоаси бош директори этиб тайинланди. Шу кунгача клуб бош директори лавозимида ишлаган Набихон Абдуғаниев эса марказий стадион директори этиб сайланди.

Шундан сўнг, “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов олдига 3-ўрин учун кураш олиб бориш вазифаси қўйилди.

Улуғбек УМАРОВ

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz