Қайднома

Қидирув

Суперлига клублари мутахассислари малака ошириш учун Японияга йўл олишди

Суперлига клублари мутахассислари малака ошириш учун Японияга йўл олишди

  08.02.2018 09:32
  0
  459
Суперлига клублари мутахассислари малака ошириш учун Японияга йўл олишди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 8-12 февраль кунлари Японияда Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари учун семинар ташкил этилади.

Ушбу семинар ўтган йилнинг 17 ноябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Япония Футбол Ассоциациясининг Президенти Ташима Кодзо ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкил этилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Кеча Суперлига клублари вакиллари семинарда иштирок этиш учун Японияга йўл олишди. Семинар давомида Жей-лига мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари маркетинг мутахассислари учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.

Шунингдек, маркетинг бўйича мутахассислар Жей-лигада маркетинг, ҳомийларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот олишади.

Айтиш керакки, Япония Жей-лигасида маркетинг соҳаси жуда ривожланган бўлиб, Жей-лига биргина 2017 йил давомида жами 240 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик маблағларига эга бўлган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz