Қайднома

Қидирув

ОФК мутахассислари юртимизга ташриф буюришди

ОФК мутахассислари юртимизга ташриф буюришди

  08.02.2018 11:24
  0
  429
ОФК мутахассислари юртимизга ташриф буюришди

Аввал хабар берганимиздек, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан учрашув чоғида ОФКнинг етук мутахассисларини юртимизга олиб келиш ва уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш борасида келишувга эришганди.

Ана шу келишувга кўра, бугун 8 февраль куни юртимизга Осиё футбол Конфедерациясининг мутахассислари Жоерн Шлим ва Марсель Исакович ташриф буюришди. Бу мутахассислар аслида Германия Бундеслигасида фаолият юритишади.

ОФК футбол клубларининг фаолиятини ривожлантиришда Европа тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Жоерн Шлим ва Марсель Исакович каби юқори малакали мутахассисларни Осиё клубларига жалб қилмоқда.

ОФК томонидан юборилган мутахассислар  12 февралга қадар мамлакатимизнинг 4та клуби - «Пахтакор»,  “Локомотив”, “Бунёдкор”  ва “Динамо” Самарқанд клубларида бўлишади. Улар бу клуб вакилларининг лицензиялаш борасида амалга ошираётган чора-тадбирлари билан яқиндан танишиб, уларга ўзларининг амалий маслаҳатларини беришади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz