Қайднома

Қидирув

«Манчестер Юнайтед»нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум

«Манчестер Юнайтед»нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум

  08.02.2018 15:24
  0
  447
«Манчестер Юнайтед»нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум

“Манчестер Юнайтед” мухлислари жамоанинг январь ойидаги энг яхши футболчиси сифатида Антони Марсьялни эътироф этишди.

“Қизил иблислар”нинг Twitter саҳифасида ўтказилган сўровномада Марсьяль 50 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди, ундан кейинги ўринни 35 фоиз овоз билан Жесси Лингард эгаллади. Люк Шоу эса 15 фоиз билан сўнгги ўринни банд этди.

Маълумот учун, франциялик футболчи учун ушбу соврин жорий мавсумдаги учинчиси ҳисобланади. Аввалроқ у сентябрь ва октябрь ойларида жамоанинг энг яхши футболчиси бўлганди.

Марсьяль январь ойидаги учта учрашувнинг барчасида гол урди ва икки марта Ромелу Лукакунинг голларига пас берди. Антони жорий мавсум 11 та гол уриш билан бирга 9 марта голга ассистентлик вазифасини бажарди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz