Қайднома

Қидирув

Эрнесто Вальерде: «Валенсия»ни синдириш қийин

Эрнесто Вальерде: «Валенсия»ни синдириш қийин

  08.02.2018 12:10
  0
  436
Эрнесто Вальерде: «Валенсия»ни синдириш қийин

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальерде “Валенсия”га қарши учрашув олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Валенсия”да ҳужумкорлик руҳи мужассам, ўйин эса “Месталья”да ўтади. Шуни ҳисобга олган ҳолда айтишим мумкинки, кейинги босқичга ўтишимиз учун гол уриш керак.

Бугун икки жамоа ҳам ўз услубида тўп суришга ҳаракат қилади. “Валенсия”ни синдириш қийин, чунки улар қарши ҳужумларни яхши ташкиллаштира олишади.

Гедеш? Бу футболчига кўп таъриф бера олмайман, чунки унинг юз кўринишида мавсумни яхши ўтказаётганини кўришимиз мумкин. Гонсалу чап қанотда бизга кўплаб муаммолар туғдириши шубҳасиз. Шунинг учун бугунги ўйинда жуда ҳам эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилишимизга тўғри келади”, – деди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” илк учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz