Қайднома

Қидирув

Жакомо Бонавентура: «Биз тўғри йўлдан кетяпмиз»

Жакомо Бонавентура: «Биз тўғри йўлдан кетяпмиз»

  09.02.2018 03:33
  0
  547
Жакомо Бонавентура: «Биз тўғри йўлдан кетяпмиз»

«Милан» ярим ҳимоячиси Жакомо Бонавентура «Лацио»га қарши ўйиндан олдин Corriere dello Sport нашрига интервью берди.

Эслатиб ўтамиз, Рим жамоасига қарши кечган учрашувда миланликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Гаттузо «Милан»га доимийга келди деб ўйлайсизми?

- Кимдир Гвардиола ёки бошқа машҳур мураббий қўл остида шуғулланишни хоҳлайди. Лекин Гаттузо номи тилга олинган мураббийларга ҳасад қилмаслиги лозим. Унинг услуби иш беришни бошлади.

Албатта, мураббий алмашуви футболчилар учун ҳамиша қийин кечади. Бироқ Гаттузо клубни яхши билади.

- Гаттузо «Милан» учун нима берди?

- Биз бошқача ишлай бошладик. Танаффуслар камайди, катта интенсивлик, машғулотлар савияси ошди. Мураббийимиз кучли характерга эга. У барчамизда яхши ўйнаш истагини оширди.

Гаттузо майдонга кам тушаётган футболчиларни руҳлантиришни яхши билади. Барчага тенг қарайди ва алоҳида вақт ажратади.

- Янги мураббийнинг хизматлари қандай бўляпти?

- Тўрт ҳимоячи билан ўйнаш усулига ўтишимиз энг муҳими бўлди. Ниҳоят, мунтазам схемада ўйнай бошладик. Энди тушунмовчиликлар йўқ.

Агар услуб ва мураббий алмашаверса футболчиларга фойдаси бўлмайди. Афсуски, сўнгги йилларда жамоа­мизда бу ҳол кўп бора кузатилмоқда.

- Энг асосий муаммо ҳужумдаги инқирозни бартараф эта олмади.

- Янги чемпионатга мослашиб олиш осон эмас. Мен Андре Силвани назарда тутяпман. Бу ерда бош­қача ўйин, бошқача урф-одат. Тезда мослашиб олиш учун алоҳида хусусиятлар керак бўлади.

Менимча Калинич ва Кутронелар бунданда яхши ўйнашлари мумкин. Айни пайтда биз тўғри йўлдан кетяпмиз деб ўйлайман.

- «Милан» уйидаги охирги ўнта учрашувда тўққизта гол урди, холос.

- Ҳақиқатдан ҳам ҳужумда кучлироқ ўйин намойиш қилишимиз талаб этилади. Бу борада кутилганидек ҳаракат қила олмаяпмиз.

- Сиз марказий ярим ҳимояда чапроқда ўйнаяпсиз.

- Ҳамиша бор кучим билан ўйнашга ҳаракат қиламан. Бунгача бир қатор позицияларда ўйнадим, кўплаб мураббийлар қўлида шуғулландим. Аммо ҳар сафар жамоа қизиқишларини юқори қўяман. Ҳозирги позициямдан нолимайман, муаммолар бўлмаяпти.

- «Аталанта»да кўп гол ургансиз. «Милан»да ҳам бу ишингизни давом эттираётгандингиз. Аммо рақиб дарвозасига яқинроқ ўйнаганингизда кўп гол ургансиз. Позициянгиз ўзгариши муносабати билан маҳсулдорлигингиз пасайиб кетмайдими?

- Мураббий ярим ҳимоячиларга кўпроқ гол уришга кўрсатма бермоқда. Биз ҳужумдаги муаммоларни инобатга олганда, жуда вертикал футбол намойиш қиляпмиз. Ўрта чизиқ футболчиларга ҳужумчиларга ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда.

- Биринчи даврада юқори олтиликдаги жамоаларга мағлуб бўлгандинглар...

- Бўлиб ўтган ишларни эслашга ҳожат йўқ. Олдимизда муҳим икки ой турибди. Унда барча турнирлардаги ҳолатимизни яхшилаб олишимиз мумкин.

«Милан» олдиндан курашиб келган ва уни давом этади. Биз мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Шунчаки бу жамоага ишониш керак.

- «Лацио»га қарши энг яхши «Милан» ўйнадими?

- Бу биз учун ўзига хос синов. «Лацио» - кучли жамоа ва ажойиб формада. Улар ўзлари иштирок этаётган турнирларда муваффақият қозона олишларини исботлашди.

- Бугунги «Лацио»нинг нимасидан чўчиш керак?

- Улар ҳимояда анча кучлилар. Узоқ давом этадиган «А» серия баҳсларида бу жуда муҳим. Албатта, шу билан бирга ҳужумда ҳам яхши ўйнаш керак. «Лацио» Иммобилега боғланиб қолмаган. «Кьево»ни усиз ҳам йирик ҳисобда мағлуб этишди.

- «Милан»нинг кучли бешликка киришига ишонса бўладими?

- Агар баланс топиб олсак, ишонса бўлади. Кейинги учрашувлар қийин. Лекин биз тўғри йўлдан кет­япмиз. Шунингдек, жадвалга эътибор қаратмаслигимиз лозим. Менимча, етакчиларга ҳали яқинлашиб оламиз.

- «Аталанта»дан «Милан»га ўтиб ўта тез жамоага киришиб кетдингиз. Гальярдини «Интер»да ўзини топа олмаяпти, Кессье энди ўзига келмоқда.

- «Милан»га ёшим каттароқ бўлганида ўтдим. «А» серияда ўйнаш тажрибасига эга эдим. Бунгача деярли 100та ўйинда майдонга тушгандим. Энг катта фарқ мана шунда.

- Мино Райоланинг «Милан» билан муносабатлари яхши эмас. У сизнинг агентингиз. Бу ҳолат ҳеч нимага таъсир қилмаяптими?

- Бу уларнинг иши. Футболчи учун муҳими ўзини майдонда кўрсата билиши. «Милан» раҳбарияти ва Райола ўз ишини қилади. Мен эса ўз ишимни.

- Бир йил олдин жароҳат олдингиз. Ўшанда Монтелла сиз, Сусо ва Доннаруммани жамоанинг муҳим ўйинчилари деганди. Лекин кейинчалик муносабатларинг ёмонлашди.

- Агар муҳим ўйинчиларингизни йўқотсангиз, жадвалдаги ўрнингизга таъсир қилиши мумкин. Жорий мавсум аввалида кўп ишлашимга тўғри келди. Лекин Европа Лигаси бошланиши биланоқ ўйнашни бошладим. Натижада чемпионат баҳсларига 100 фоизга тайёр бўла олмадим.

Ж.Бобохонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz