Қайднома

Қидирув

«Персеполис» – «Насаф» учрашувини Жанубий Кореялик ҳакамлар бошқаради

«Персеполис» – «Насаф» учрашувини Жанубий Кореялик ҳакамлар бошқаради

  09.02.2018 09:22
  0
  435
«Персеполис» – «Насаф» учрашувини Жанубий Кореялик ҳакамлар бошқаради

Ушбу учрашувни мамлакатимиз футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Жанубий Кореялик ҳакам - Ким Донг Жин бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Сунг Бонкюн, Квак Суюнгсунлар ёрдам беришади.

Учрашувда захира ҳаками сифатида қирғизистонлик ҳакам Дмитрий Машенцев ишлайди.

Ҳакамлар ишини Муҳаммад Басил Алҳажжар назорат қилади. Сурия Араб Республикасидан.

Учрашувда Сивакумар комиссарлик қилади. Сингапурдан.

 

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 1-тур

“Персеполис” (Эрон) – “Насаф” (Ўзбекистон)

13.02.2017. Теҳрон ш. “Озодий” стадиони. 18:45

 

Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)

Ёрдамчи ҳакамлар: Сунг Бонкюн (Ж.Корея), Квак Суюнгсун (Ж.Корея)

Захира ҳаками: Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)

Назоратчи: Муҳаммад Басил Алҳажжар (Сурия)

Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур).

 

Қизиқарли фактлар. ОЧЛ-2009 нимчорак финалининг, "Бунёдкор" - "Персеполис" 1:0 ҳисобидаги учрашувни ҳам айнан Ким Донг Жин бошқарган. Аммо ОЧЛ-2015даги  ушбу ҳакам бошқарган, “Бунёдкор” – “Персеполис” учрашувида “қалдирғочлар” кичик ҳисобда имкониятни бой беришган.

Ким Донг Жин 2011 йилги Қаршида  бўлган “Насаф” – “Қувайт СК” 2:1, ОФК кубоги финал учрашувини ҳам бошқарган.

Мақсуд Каримов 1-дақиқада гол урган, ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичидаги “Насаф” – “Ал-Айн” 1:1 учрашувини ҳам Ким Донг Жин бошқарган эди.

Қисқаси, Ким Донг Жин бошқарган аксарият учрашувларда юртимиз вакиллари ижобий натижага эришганлар.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz